Нокен: РЭС ходимлари 9,6 миллион сомни ўзлаштиришда гумон қилинмоқда

411

«Жалал-Абад электро» очиқ акционерлик жамияти Нокен туман электр тармоқлар (РЭС) ишхонасининг икки ходими қамоққа олингани ҳақида изоҳ берди.

Давлат ишхонасининг маълумотига кўра, 2018-йилнинг охирида саккиз ходимидан иборат комиссия Нокен РЭСида текширув олиб борган.

Унда комиссия ишхонанинг кассири У. Исакова, инженер А. Камбаров ва «Жалал-Абад электро»нинг электр энергияcининг ҳисоблари бўйича аввалги бош ҳисобчиси М. Рахматов  ўзаро келишиб олиб, «РСК Банк»дан нақд тўловлар учун берилувчи квитанцияларни тайёрлагинини аниқлаган.

Натижада ходимлар «Жалал-Абад электро» ишхонасига 2015-2018-йиллари 9 млн 601 минг сом зарар етказгани аниқланган. 2019 йилнинг январь ойида эса махсус комиссия қонунбузарликлар ҳақида материалларни ҳуқуқ тартибот органларига ўтказиб беришган.

«2019-йидан бери ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан тергов ишлари ўтказиб келинган, 3 кун аввал икки ходим қамоққа олинган», — деб билдиришди «Жалал-Абад электро»дан.

Нокен РЭСининг кассири ва ҳисоб-китоб бўйича инженери 9,6 млн сомни ноқонуний ўзлаштириб олишда гумонланмоқда. Улар икки ойга вақтинча ушлаб туриш жойига киргизилган.