Талгарбеков: Бугун Асқар Ақаев МХДҚга охирги марта сўроқ беради, шундан кейин Москвага кетади

403

Бугун, 17-декабрда МХДҚда Қирғизистоннинг собиқ пезиденти Асқар Ақаев Қумтўр иши бўйича гувоҳ қатори сўроқ бермоқда, шу билан тергов ниҳояланади. Бу ҳақда «Клооп»га унинг сафдоши, премьер-министр аппаратининг собиқ етакчиси Бекболот Талгарбеков билдирди.

Талгарбеков терговчи Асқар Ақаевни охирги марта сўроққа олаётганини айтиб берди. У тахтдан қувилган президент икки куннинг ичида Москвага учиб кетишини таъкидлади.

Ақаев Қирғизистонга қайта учиб келадими деган саволга, Талгарбеков бўлиши мумкин деб жавоб берди.

«Ҳа, албатта, келса бўлади, чунки йўли очиқ», — деб жавоб берди у.

Асқар Ақаевнинг Қирғизистонга қайтиб келиши

Қирғизистоннинг биринчи президенти Асқар Ақаев Бишкекка 14-декабрда учиб келган. Эртасига у «Қумтўр» иши бўйича МХДҚда сўроқ берган.

«Биз ошкор қилмаслик бўйича келишувга қўл қўйди. Муҳтамалан ҳафта ичида Ақаев яна сўроққа чақирилиши мумкин. Ақаев бу ҳафтанинг охиригача Қирғизистонда қолиши эҳтимол», — деди Айбек Самарбеков.

Бу Ақаевнинг Қирғизистонга иккинчи марта келиши. У биринчи марта Қирғизистонга орадан 16 йил ўтгандан кейин 2021-йилнинг 2-августида келган.

Асқар Ақаев. Сурат: Клооп

Ўшанда куч ходимлари Ақаевни аэропортдан кутиб олиб, МХДҚга «Қумтўр» лойиҳаси бўйича терговга олиб боришган  — у ердан кечка яқин чиққан. Бош прокуратура Ақаев бу иш бўйича «тергов билан яқин ҳамкорлик қилаётганини» таъкидлашган. Ақаев давлатга келганда президент Садир Жапаров ва бошқа расмий одамлар билан учрашиб, кичик юрти Чон-кеминга боришга улгурган.

Акаев, Бейшеналиев ва Сопуевнинг биргаликдаги тушлиги. Сурат: AKIpress

8-августда Ақаев қайта Москвага учиб кетгани маълум бўлган — унгача собиқ президент ватанига қайтишни исташини билдирган эди.

Ақаев кетгандан кейин МХДҚ «Қумтўр» тергови бўйича дастлабки натижасини эълон қилган. Ҳужжатда Ақаев лойиҳани амалга оширишда йўл қўйилган бир қанча битимлар бўйича муддатидан аввал жиноий жавобгарликка тортилгани айтилган.

Ақаевни тахтдан қулатиш

Қочқин президент Аскар Акаев давлатни 15 йилдан ортиқ бошқарган. У 2005-йилнинг 24-мартида «Лола революцияси» сабаб тахтдан қулаган. Тўнтаришга ъалқаро кузатувчилар тоза ўтмаган деб ҳисоблаган парламент сайлови туртки бўлган.

Абсолют кўпчилик овозни —90 фоизгача ҳукуматпараст ва нейтрал партиялар олган. Ўша вақтдаги президентнинг болалари —Айдар ва Бермет ҳам депутатликка ўтган. Бундан ташқари Ақаев Конституцияни қайтадан ёзиб, тўртинчи муддатга имконият олишга ҳаракат қилган.

Сайловнинг натижасидан норози бўлганлар оммавий митингга чиқиб, натижада Ақаев оиласи билан давлатдан чиқиб кетишга мажбур бўлган. Улар Россиядан бошпана олишга мажбур бўлишган. Президентлик хизматини ҳам Россияда туриб ўтказиб берган.

Ақаевни яқинларининг коррупцияга аралашгани фуқароларнинг орасида кўп йиллик норозиликни яратган. Кейин унинг яқинлари сиртдан қамоққа ҳукм қилинган.

У Қирғизистондан кетгандан кейин собиқ президент илмий фаолиятига қайтган. Ўзининг сайтида Ақаев ўзини шундай тасвирлайди — «зиёли, ҳақиқий гуманисттик ва демократик фикрдаги одам».