Охирги суткада коронавирусдан бир киши вафот этиб, 23 янги ҳолат қайд этилди

356

Республика штабининг маълумотига кўра, Қирғизистонда 20 декабрь ҳолатига кўра коронавирусга чалинган бир бемор вафот этган.

Шу билан коронавирусдан вафот этганларнинг умумий сони 2 784 нафарга етди.

Охирги суткада  COVID-19 юқтиришнинг 23 янги ҳолати қайд этилган.

  • Бишкек - 19;
  • Ўш - 1;
  • Жалолобод вилояти – 2;
  • Боткен вилояти - 1.

COVID-19 пандемияси бошлангандан бери мамлакатда касалга чалинганларнинг умумий сони 184 218га етди.

Шунингдек, охирги кеча кундузда коронавирус юқтирган 29 нафар бемор тузалиб, касалхонлардан чиқарилди.