Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, коронавирусга қарши вакцина олгани ҳақида сохта сертификат бериш иши бўйича бир бош шифокор, Оилавий шифокорлар гуруҳининг бир қатор етакчилари ҳамда бир ҳамшира хизматидан олинганини билдирди.
«Бир ҳамшира воқеа жойида қўлга олинди. Яна бири оммавий ахборот воситаларига маълумот чиққандан кейин Туркияга учиб кетган. Бари айбини тан олган», — деб билдирди вазир Алимқадир Бейшеналиев.
Муассанинг маълумотига кўра, Бишкекдаги №2 Оилавий шифокорлар марказининг бош шифокори ва №19, 20 Оилавий шифокорлар гуруҳининг етакчилари, №1 Оилавий шифокорлар марказининг №8, 10, 11 Оилавий шифокорлар гуруҳининг етакчилари хизматдан олинди.
Бундан ташқари №19 Оилавий шифокорлар гуруҳининг ҳамшираси ишдан бўшатилди. Ленин туман қўшма шифокорлар марказининг директори ўз истаги билан ишдан кетди.
Алимкадир Бейшеналиев шу каби фактлар аниқланадиган бўлса биринчи навбатда етакчилар ишдан олинишини қўшимча қилди.
Бейшанилиевнинг айтишича, яқинда бош шифокорлар билан онлайн мажлис бўлади.
«Агарда эмловдан ўтмаган одамга маълумотнома берилса, у ҳолда мен биринчи навбатла бош шифокорни, унинг босарларини ишдан оламан. Маълумотларни берганлар эса судланади», — деди вазир.
Вакцина олганлик ҳақидаги сертификатнинг сотилиши
6 декабрь куни «МедиаХаб»нинг журналистлари ўзларининг YouTube-каналида «Ўлим билан ўлимдан пул қилганлар» номдаги суриштирув эълон қилган. Унда журналистлар эмланганлик ҳақидаги сертификатлар баъзи шифохоналарда ва мессенжерлар орқали сотилиши ҳақида ҳикоя қилинади. Журналистлар бу иш билан шуғулланганган камида икки ҳамширани топган.
Суриштирув учун журналистлар пойтахтдаги Жал ва Қизиласкар кичик туманидаги тиббиёт марказига бориб, «эмланди» деган маълумотномани 1000 сомга сотиб олишган.
Қизиғи, «МедиаХаб»нинг ижодий гуруҳи учун вакцина олди деган сохта сертификатни ясатиш унчалик муаммо туғдирмаган ва уларнинг исм-фамилияси эмланган фуқароларнинг умумий базасига киргизилган.
Журналистик суриштирув эълон қилингандан кейин 7-декабрда Соғлиқни сақлаш вазири Алимқадир Бейшеналиев коронавирусга қарши оммавий эмлов кампаниясига масъул мутахассисларнинг иштирокида шошилинч йиғин ўтказган.
Унда хизмат суриштируви олиб бориш учун комиссия тузилиб, айбдор ходимларга керакли жазони бериш таклиф қилинган.
Шунингдек, йиғинда Бейшеналиев бу каби ҳолатлар «аҳолининг вакцина олиш кампаниясига ишончини сустлаштираётганини» айтган.
Қирғизистонда эмлаш
Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги эмлаш кампанияси бутун мамлакат бўйлаб эпидемиологик вазиятни яхшилашга ижобий таъсир кўрсатаётгани, бирорта ҳам вилоят ёки шаҳар «қизил» зонага кирмаганини таъкидлаган эди.
Республика штабининг маълумотларига кўра, 10 декабрь ҳолатига кўра, 1 миллион 153 мингдан ортиқ киши COVID-19 вакцинасининг биринчи дозасини олган, 933 мингдан ортиқ қирғизистонлик эса иккинчи доза билан эмланган.