Давлат мулк фонди: Бакиевлар оиласига тегишли мулкнинг бир қисми давлат идораларига ўтди

347

Қочқин президент Қурманбек Бакиевни мулкининг бир қисми миллийлаштирилиб, давлат идоралрига ўтказилди. Бу ҳақда 10-декабрда Давлат мулкини бошқариш фондининг етакчиси Мирлан Бакиров билдирди.

Онлайн-брифинг давомида ундан коррупцияга қарши кураш асносида Давлат мулкини бошқариш фондига қанча мулк ўтгани ҳақида савол берилди. Аммо Бакиров аниқ рақам билан айта олмаслигини айтди.

«Бундай мулк жиноят иши қўзғалгандан кейин ҳуқуқий ва жисмоний томонлардан келиб тушади. Ўтказиб берилган мулк, турар жой бўлса, уни Давлат ипотека компаниясига ўтказиб берамиз, агар ундай бўлмаса, аукционга қўйиб ёки айни йўналишда фойдалана оламиз», — деди у.

Унинг айтишича, Давлат мулкини бошқарш фондига мулк кўп одамлардан келмоқда. У хабар қилишича, бунга қадар фондга Данияр Усоновнинг, Алексей Елесеевнинг, шунингдек  Марат ҳамда Жаниш Бакиевларнинг мулклари келиб тушган.

«Марат Бакиевнинг Жибек Жолу 519 манзилидаги уйи 2018-йили қамоққа олинган. Ўша йили Давлат мулки фондининг буйруғи билан [уй] давлат ҳисобига чиқарилган, 2019-йилдаги буйруқ билан Меҳнат ва ижтимоий ривожлантириш вазирлигининг бошқарувига ўтказиб берилган. Жаниш Бакиевнинг — Кудайбергенова 23 кўчасидаги уйи Давлат мулк фондининг 2017-йилдаги буйруғи билан ҳусусийлаштирилиб, кейин Интеллектуал ҳусусий мулк давлат фондининг боқшарувига ўтказиб берилган. Менинг билишимча у ерда, ҳозирда янги тузилган “Шумкар” АЖи жойлашган», — деди Бакиров.

Аввалроқ минкаб «“Шумкар” транс миллий корпорацияси» очиқ акционерлик жамиятини ташкил қилган. Компания учувчисиз учувчи аппаратларнинг тизимини ишлаб чиқаради. Унинг асосчиси бўлиб Давлат мулкини бошқарув фонди (ДМБФ) ҳисобланади, устав капитали 100 минг сомни ташкил қилади. .

Бакиевларнинг клани

Қурманбек Бакиев — Қирғизистоннинг қулатилган иккинчи қочқин президенти. Сиёсатчи клан бошқарувида, оила аъзолари эса рақиблари ва журналистларни ўлдириш ҳамда рейдерликда айбланган. 2010-йилнинг 7-апрелида норозиликка чиққанларга қарши қурол қўлланиб, натижада Ой уй олдидаги майдонда 80дан ортиқ одам ҳалок бўлган.

2010-йилдаги тўнтаришдан кейин Бакиев оиласи билан Белорусга қочган. У ерга боргандан кейин аввал «Плавно» президент қароргоҳида яшаган, кейин Минскдаги «Дрозди» элита туманига кўчган.

Бакиевлар.

Қирғизистонда суд Қурманбек Бакиевни сиртдан 30 йилга озодликдан маҳрум қилган, у унинг 25 йилини кучайтирилган тартиблаги колонияда ўташи керак. Қирғизистоннинг ҳукумати уни ўтказиб беришни бир неча бор сўраган, аммо Белоруссиянинг президенти рад қилиб келади.

Бакиевнинг катта ўғли Марат Беларусдаги Раубичи деган элитали қишлоқда яшайди. Иккинчи фарзанди Максим эса Англиядаги Суррей графлигида, беш млн долларлик саройда яшайди. Қирғизистоннинг қочқин президентининг укаси Жаниш Бакиев ҳам Белорусда яшайди.

Бакиев билан бирга қочган собиқ бош вазир Данияр Усонов ҳам бадавлат яшайди. У Белорус миллий биотехнология корпорациясини (БМБК) бошқаради. «Кошт Урада»нинг суриштирувига кўра, айнан шу компания орқали Белоруснинг давлат бюджетидан пуллар чиқарилади.