Чолпон-Атада майнинг-ферма уюштирган давлат ходими ишдан олинди

407

Майнинг-ферма уюштиришда гумонланган Чолпон-Ата туман электр тармоқлари етакчисининг вазифасини бажарувчиси ишдан олинди. Бу ҳақда «Шарқий электр» ишхонаиснинг матбуот хизмати 10-декабрда билдирди.

Маълумотга кўра, бундай қарор МХДҚнинг мазкур ходим криптовалюта ишлаб чиқариш учун ўз уйида майнинг-ферма уюштирганини аниқлагандан кейин қабул қилинган.

«Шарқий электр» ишхонасидан гумондор давлатга 1 миллион 17 минг сом зарар етказганини ва унинг ўрнини тўлдириш учун тегишли чоралар кўрилганини таъкидлашди.

«“Шарқий электр” қонун бузарликларга йўл қўймаслик мақсадида ишхона ходимларининг орасида тушунтириш ишлари олиб бормоқда», — деб ёзилади билдирувда.

Гумондорнинг уйини тинтув вақтида топилган майнинг-ферма. Сурат: МХДҚнинг матбуот хизмати.

8-декабрда Иссиқкўл вилоят ИИБнинг ходимлари Чўлпонота шаҳар электр тармоғининг масъул ходимини йирик кўламда электр энергиясни ўғирлаш гумони билан қўлга олинган. Унда 45 ёшдаги ходим криптовалюта ишлаб чиқариш учун майнинг-ферма уюштиргани маълум бўлган.

МХДҚ гумонланувчи кўп йиллар давомида Чўлпон-Ота туман электр тармоқларида ишлаб, 2021-йилнинг 8-декабридан бошлаб мазкур ташкилотда етакчининг вазифасини бажарувчи бўлиб тайинлаганини билдирган.

Жорий йилнинг 27-июлида МХДҚ Норин вилоятининг турғуни уйида 118 майнинг-ферма ўрнатганини аниқлаган. У «фаолияти ошкор бўлмаслиги учун» овоз кирмайдиган қилиб жиҳозлаб, керакли вентиляцияни киргизиб олгани маълум бўлган.

Махсус хизмат криптовалюта ишлаб чиқаришни «Қирғизистон электр тармоқларига жиддий зарар» етказган фаолият қатори тўхтатган.