Давлат солиқ хизмати давлат ва муниципал ходимларнинг ва уларнинг қариндошларининг даромад, чиқим ва мулклари бўйича декларацияларини эълон қила бошлади.
Ўз мулки ҳақида 2019-йили Жогорку Кенешнинг депутати, 2020-йили эса парламент спикери, хатто бир оз муддат президент вазифасини бажарувчи бўлиб ишлашга улгурган Талант Мамитов ҳам ҳисобот топширган.
Мамитов 2019-йилга нисбатан 746 минг 580 сом, 2020-йилга кўра эса 703 минг 355 сом даромад топганини кўрсатган. Унинг даромади икки йилда умумий 1 млн 449 минг 936 сомни ташкил қилган.
2019-йили унинг 450 минг сомлик мол, 200 минг сомлик майда туёқли ва 550 минг сомлик йилқилари бўлган. Бу йили у 550 минг сом сарфлаган.
Мамитов яқин қариндошларининг мулки ва даромадларини ҳам кўрсатган.
Масалан, депутатнинг қарииндошлари 2019-йили Мамитовдан ҳам кўп даромад топган — 1 млн 932 минг сом, чиқимлари эса 2 млн 173 минг 500 сомни ташкил қилган. Шунингдек уларнинг қарамоғида автомобиллар, фургонлар, енгил автомобил қилиб ясалган пипаклар ҳамда «Ниссан Примера» бор. 2020-йили Талант Мамитов спикерлик хизматига 703 минг 355 сом даромад топиб, 550 минг сом сарфлаган.
Жорий йил ҳисобидан у 550 минг сомлик молини, 400 минг сомлик қўй ва 700 минг сомлик йилқиларини ҳам декларацияга киргизган.
Аммо 2020-йил бўйича уни қариндошларининг мулки ҳақидаги маълумотлар киргизилмаган.