Сооронбай Жээнбеков икки йилда оиласи билан 13,2 млн сом даромад топган

Давлат солиқ хизмати охирги икки йилда биринчи марта давлат ходимларининг, депутатларнинг ва уларнинг яқинларининг декларацияларини эълон қилди.

Давлат солиқ хизматининг маълумотига кўра, 2019-йили  Сооронбай Жээнбеков президент бўлиб турганда 970 минг сом, қариндошлари— 4,8 млн сом даромад топишган.

Сооронбай Жээнбеков.

Бундан ташқари, Жээнбеков шахсан ўзи қишлоқ хўжалигига мослашган умумий майдони 47,31 гектарни ташкил қилган 23 ер участкасига ва майдони 160 квадрат метр уйга эгалик қилади. Қимматбаҳо автомобили йўқ, аммо МТЗ-80 русумидаги трактори бор.

Шунингдек, яқин қариндошлари «Лексус-470» русумидаги автомобилга эгалик қилади, 7 млн сомлик моли ва 640 минг сомнинг атрофидаги йилқилари бор.

Бундан ташқари, Жээнбековнинг оиласининг 24,66 гектарни ташкил қилган 11 қишлоқ хўжалиги учун ер участкаси, ишлаб чиқариш бинолари ва майдони 64 квадрат метрни ташкил қилган хонадони бор.

Собиқ президентнинг декларациясида «Яқин қариндошлари» деган яна бир бўлим кўрсатилган. У қариндошлари ҳам камбағал эмас. Уларнинг номига 600 кв.метрни ташкил қилган уй участкаси, 600 кв. метр уй, яна 1050 кв.метрлик уй участкаси, бунга қўшимча 292 минг сомлик компьютер ва маиший техникалар қайд этилган. Уларнинг яни 280 минг сомлик тақинчоқлари бор.

Жээнбековлар мол-ҳйвонларга оилавий яқин. Собиқ президент қариндошларининг ҳам уй ҳайвонлари бор. 2019-йилга кўра уларнинг қиймати 590 минг сомга баҳоланган.

2020-йилнинг декларациясида эса Жээнбековнинг яқинлари ёзилган иккинчи бўлим йўқ. Қариндошларининг биринчи бўлимдаги маълумотларигина кўрсатилган.

Улар 2020-йили чорва молларини бир неча баробарга кўпайтира олишган. Мол 12 миллион сомга, йилқилари эса 850 миллион сомга етган. Жами бўлиб 2020-йили 6,5 млн сом даромад топишган.

Жээнбеков эса 2020-йили топган даромади 944 минг сомни ташкил қилганини кўрсатган. У барча мулкини сақлаб қолган.