Декларация 2019-2020: Ақилбек Жапаров икки йилда 1,7 млн сом даромад топган

392

Давлат солиқ хизмати давлат ходимларининг ва сиёсатчиларнинг 2019 ва 2020-йилдаги даромадлари бўйича декларацияларини эълон қилди.

Масалан, 2019-йил учун декларацияга кўра, Акилбек Жапаров 912 минг сом, унинг яқин қариндошлари 24 млн сом даромад топган. Аммо декларацияда Жапаров ва унинг қариндошлари бир йилда қанча пул сарфлагани кўрсатилмаган.

*Солиқ хизмати давлат ходимларининг 2019 ва 2020-йиллар учун декларациясини 2021-йилнинг 1-ноябрига қадар эълон қилишни ваъда қилган эди. Солиқ хизматидан «Клооп»га маълуомтларга қўлда саралашаётганини, шу сабаблан эълон қилишга улгурмай қолганини айтишди.

2020-йили Жапаров депутати бўлиб турганида 815 минг сом топиб, майдони 77 квадрат метр хонадонга эгалик қилган. Декларацияда 2020-йили Жапаров қанча пул сарфлагани ҳам кўрсатилмаган.

Минкаб етакчисининг яқин қариндошлари 2020-йили 96 млн 745 минг сом даромад топган. Уларнинг кўчмас мулк қисмида 22дан 1 минг квадрат метргача майдондан иборат беш контейнер кўрстаилган.

Жапаровни қариндошларининг Mercedes-Benz русумидаги турли 7 автомобили бор.

Акилбек Жапаров 2021-йилнинг октябрида минкабнинг янги етакчиси бўлиб сайланган. Жапаров давлат хизматига 28 йил аввал Ақаевнинг даврида келган. Бу йиллар давомида у Қирғизистоннинг барча президентлари билан ишлашга улгурган.