Соцфонд имтиёзли кредит бериш учун ўз банкини тузишни истамоқда

360

Социал фонднинг етакчиси Бактияр Алиев 3-декабрдаги брифингда соцфонд тадбиркорларга ва фуқароларга кам фоиз билан кредит берувчи социал банк очишни режалаштираётганини хабар қилди.

Унинг айтишича, Соцфонд тайёр банклардан бирини сотиб олиб, унинг асосида ўзининг банкини тузишни режалаштирмоқда.

«Биз ўзимизнинг ижтимоий банкимизни тузишни кўзламоқдамиз. Аммо бу қандай ишга ошиши ҳозирча номаълум, эҳтимол давлатда ишлаётган банклардан бирини сотиб оламиз. Билмаймиз, балки “РСК Банк” ёки бошқа бўлиши мумкин», — деди Алиев.

Унинг айтишича, янги тизим «кичик ва ўрта бизнесни ўртамчисиз молиялайди».

«Кичик ва ўрта бизнесни ўртамчиларсиз молиялаб, эҳтиёж кредитларини бера оламиз. Шунга кўра кредитнинг фоизлари икки баробар камаяди. Бундан ташқари, ипотека кредити билан шуғулланиб, уйларни ўзимиз қуришни истаймиз. Агар банкимиз бўлса у ҳолда бизга ўртамчиларнинг кераги бўлмас эди», — деб билдирди Социал фонднинг етакчиси.

Алиевнинг қўшимча қилишича, Соцфонд кредитнинг устама фоизларини камайтириб, 3 фоиз билан бера олади. Унинг айтишича, ҳозирда кредитлар ўртамчилар сабаб 8-10 фоиз билан берилмоқда.

«Агар давлат бизга ерни бекор бериб, у ерга коммуникацияларни тортиб берса, таннархи камайиб, унинг ҳисобидан кредитларни 3%га тушура оламиз», — деди у.

Соцфонд етакчиси бу режа яқин орада вазирлар кабинетига тақдим қилинишини, шундан кейин у уни амалга оширишнинг барча йўлларини кўриб чиқишини таъкидлади.

Қирғизистонда аввалроқ Давлат ипотека компаниясининг «Имтиёзли ипотека» йўналиши бўйича «Менинг уйим 2021-2026» дастури бошланган. Бу дастур орқали давлат ходимлари уй сотиб олиш учун 4% устама билан кредит олишлари мумкин.

Дастурнинг иштирокчиси дастлаб сотиб олаётган кўчмас мулк нархининг 10%ини тўкиб ёки қўшимча гаров қўйиши керак. Кредитнинг энг катта миқдори 4 млн сомни ташкил қилади.