«Клооп»: YouTube видеомизни қайта тиклаб, каналга чекловни олди, аммо биз изоҳ ва кечирим кутамиз

360

Ўтган ҳафтада YouTube «Клооп»нинг каналидаги видеони ўчириб, бир ҳафтага контент юклашга тўсиқ қўйган: ўчирилган видеода «камситиш, таҳдид ёки тажовуз» бор деган сабабни далил қилган.

Биз бунга жуда ҳайрон қолган эдик: ўчирилган видеода Қирғизистонда ўтган парламент сайловига кузатув олиб борувчи «Клооп»нинг кузатувчилари учун қўлланма эди. Уни ҳавола орқалигина кўриш мумкин эди, унда камситиш, қўрқитиш ва таҳдид каби ҳеч нарса йўқ эди деб аниқ айта оламиз.


Биз зудлик билан апелляция берганмиз, аммо ҳайратланарлиси, у дарров рад қилинган. Сервиснинг хатида эса улар видеони қайта бошидан текширишганини ва у чиндан ҳам қоида бузгани айтилган.


Youtubeнинг фикрича мазкур видеода таҳдид ва камситиш мавжуд.

Бунинг бари 27 ноябрга ўтар кечаси, парламент сайловига бир кун қолганда бўлган. Унда «Клооп» асосий ОАВларнинг бири қатори сайловга кузатув юргизган энг йирик миссияси билан аҳамиятли ролни ўйнаётган эди.

Натижада режа қилингани каби самарали иш олиб боришнинг бошқа йўлини топдик: бизда резерв каналларимиз бор, ўша каналлар орқали сайловда қонунбузарликлар тасвирга олинган ўнлаган видеоларни чиқара олдик. Шунингдек, агар бизга зарур бўладиган бўлса, тарафдорларимиз ҳам бизнинг контентни ўз каналларига жойлаштириб беришга тайёрлигини билдиришди.

Биз, YouTube вақтинча тўсилган каналларнинг муаллифларига бошқа каналларни очишга ҳамда тақиқлаш вақтида янги материалларни чиқаришга рухсат бермаслигини тушунамиз, аммо бизда вақт йўқ эди. 28 ноябрда сайловнинг энг аҳамиятли куни бўлгани сабаб аудиториямизни видео-контентсиз қолдира олмасдик, шу сабабдан YouTube платформасининг қоидаларини билиб турсак ҳам бузишни эп кўрдик.

1 декабрь куни эрта билан YouTube бизнинг ўчирилган видеони қайта тиклаганини ва канални тўсиқдан чиқарганини кўрдик. Бундан ташқари, платформа ўтган ҳафтада бизга берган огоҳлантириши ҳам олиб қўйган экан.


Аслида, YouTube бу қадами билан хатосини тан олганини тушуниб турибмиз, аммо қарорини нима учун ўзгартиргани бўйича камида расмий бир хат ёзиб қўймаганидан норозимиз.


Биз дуч келган вазият — бу нормал нарса эмас. Вазиятдан чиқишнинг йўлини топганимиз билан бари бир ҳам зиён кўрдик.

YouTube биздан кечирим сўраб, нима бўлганини тушунтирган хат жўнатиши керак.

Шунингдек биз YouTubeни видеоларни ўчириш сиёсатини ўзгартиришга чақирамиз. Биз атайлаб режалаштирилган шикоятлар ҳужумига учраганимизни, унда YouTube ночор ишлаган алгоритмларининг процедураларига олиб борганига кўзимиз етиб турибди.

Ўчирилган видео қирғиз тилида бўлганини ҳам таъкидлаб ўтиш керак. Бизга қирғизча контентни модерация қилиш устида YouTube/Google/Alphabetнинг қайси ҳудудий идораси иш олиб бориши қизиқ бўлмоқда. Нима бўлганда ҳам бу нарсани қилганлар қирғиз тилини умуман билмайди деб тахмин қиляпмиз, шунинг учун YouTubeни модераторлар жамоасини тегишли тилни билганлар билан тўлдиришга чақирамиз.

Биз, YouTube хусусий корпорациянинг бир қисми бўлгани учун ўз серверида нимани истаса шуни қила олишини тушунамиз. YouTube, масалан, мустақил медиаларнинг контентига тўсиқ қўйишда истаган ҳукумат билан ҳамкорлик қила олади, уларнинг бундай ҳуқуқи бор. Агар чиндан ҳам шундай бўлса, биз, мустақил медиа ва ҳуқуқ ҳимоячилари уларнинг сервисларига қуруқ ишониб фойдаланиб юравермаслиги учун YouTubeни юқорида айтилганидек тажрибани қўлланишини очиқ-ошкора айтиб қўйишга чақирамиз.