Москвада қирғизистонлик таксист ўқдан ярадор бўлиб касалхонага тушди

364

3-декабрда Москва шаҳрининг марказида такси ҳайдовчиси бўлиб ишлаган А.А исмли қирғизистонликка травматик тўпончадан ўқ отилди.Бу ҳақда Қирғизистоннинг Россиядаги элчилиги хабар қилди.

Элчиликнинг маълумотига кўра, жабрланувчи 23 ёшда. У касалхонага ётқизилган. Аммо элчилик қирғизистонликнинг аҳволи ҳақида маълумот бергани йўқ.

«Бу факт бўйича Россиянинг Москва шаҳрининг ОМВДнинг Тверь тумани бўйича тергов бўлими тарафидан текширув ишлари олиб борилмоқда, гумонланувчи шахс қўлга олинди. Бу масалани элчилик ўз назоратига олиб, Қирғизистоннинг фуқаросига зарур бўлган консул ёрдам кўрсатади», — деб таъкидлашди элчиликдан.

Москва прокуратураси ўз телеграм-каналида бу иш бўйича «Безорилик» моддаси билан жиноят иши қўзғалганини ва назоратчи орган «Терговни ўз назоратига олганини» билдирди.

«РИА Новости»нинг маълумотига кўра, қирғизистонликка йўл жанжалидан кейин ўқ отилган.

«Жанжал такси ҳайдовчиси, йўловчисини кутиб “аварийкаси” билан машина ўтган йўлнинг чет қисмида туриб олгандан кейин бошланган. Cadillac’нинг ҳайдовчиси ўтиб кетайин деб аммо ўта олмай қолган. Кейин таксист билан ҳайдовчи тортишиб, сўнгра муштлашиб кетишган, қимматбаҳо иномарканинг ҳайдовчиси такси ҳайдовчисини травматика тўпонча билан отиб юборган», — деб ёзади агентлик ҳуқуқ тартибот органларидаги маълумот манбасига таяниб.