«Манас» халқаро аэропорти давлат-хусусий шерикликка ўтказилмоқда. Нима бўляпти?

398

Халқаро (IFC)* молиявий корпорацияси «Манас» аэропортининг ташқи бошқарувга ўтказиш бўйича лойиҳанинг консультанти бўлиб мақулланди. Бу ҳақда Экономика ва тижорат вазирлигининг матбуот хизмати билдирди.

*IFC — Жаҳон банк гуруҳининг аъзоси. Бу ривожланиб келаётган бозорларда ҳусусий секторга мўлжалланган йирик глобал тараққиёт институти. IFC ривожланиб келаётган давлатларда бозор ва имкониятларни тузиш учун таъсирини, ўз капиталини ҳамда тажрибасини қўлланиб дунёнинг 100дан ортиқ давлатида ишлайди.

«Манас» халқаро аэропорти учун давлат-ҳусусий шерикликнинг (ДҲШ) лойиҳаси 1-декабрда аэропорт акционерларининг навбатдан ташқари йиғинида кўрсатилди. Уни Экономига ва тижорат вазирлигига қарашли Давлат-ҳусусий шериклик марказининг ва IFC’нинг вакиллари таништирди.

Иақдимотнинг сўнгида вазирлик билан IFC ўзаро консультация ва молиявий хизмат кўрсатиш бўйича битимни қабул қилишди.

«IFC’нинг олдига қўйилган вазифалар доирасида “Манас” халқаро аэропорти учун давлат-ҳусусий шериклик лойиҳасининг структуризацияси ва кўп тарафли мутахассис баҳоси бериши олиб борилади. Шунингдек “ДҲШ” ОАЖларида (техникавий, ҳуқуқий, табиий ва ижтимоий) тадқиқотлар, молиявий таҳлил, таҳмин ва инфратизимнинг диагностикаси ўтказилади», — деб билдиришади матбуот хизматидан.

«Манас»ни ташқи бошқарувга ўтказиш

Аэропортни ташқи бошқарувга бериш ғояси 2019-йилда пайдо бўлган. Унда ишчи гуруҳ тузилиб, унга мустақил экспертлар, Жогорку Кенешнинг депутатлари, бизнес-ассоциациялар, «Манас» халқаро аэропорти ОАЖнинг ва давлат идораларининг вакиллари кирган. Ташаббусни собиқ премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев илгари сурган.

Ишчи гуруҳ IFC билан хамкорликнинг ва уни «“Манас” Халқаро аэропорти ОАЖини модернизациялаш ҳамда ривожлантириш» давлат-ҳусусий шериклик лойиҳасини тайёрлашда маслаҳатчи қилиб тайинлашга қарор қилган.

Унда ҳукумат халқаро мутахассисларнинг иши учун пул тўланмаслигини ва анализ бепул қилинишини билдирган эди. Халқаро молиявий корпорациясидагилар даромадли аэропортларнигина эмас, қолганларини ҳам ўзларига олишни тавсия қилишган. Масалан, «Манас» билан биргаликда ҳам икки-уч аэропортни ривожлантириш имконияти айтилган.

Бунинг нима кераги бор?

2020-йили Экономика вазирлигига қарашли Давлат-ҳусусий шериклик марказининг етакчиси Данияр Абдилдаев ДҲШ механизми давлат манфаатини баридан ҳам яхши ҳимоя қилишини тушунтирган.

«Аэропорт тизимини, хизмат сифатини, бу йўналишнинг сердаромадлиги ва самарадорлигини кўпайтириш керак, Бунга қадар ҳукумат томонидан инвестиция жалб қилиш ҳаракатлари кўрилган, аммо фойда чиқмаган», — деб таъкидлаган Абдилдаев.

Шунингдек у аэропортни ДХШга ўтказишнинг таҳминий муддатини билдирган эди — мазкур механизмга кўра, бу кўпи билан 30 йил.

«Аэропорт давлат-ҳусусий шериклик бўйича фойдаланишда бўлганда, давлат даромад олаверади. Анализга яраша у балки 50/50 ёки 60/40 бўлади. Бу халқаро тажриба. Масалан, Истанбулда (Туркия) ДҲШ принципи бўйича ишлаётган янги аэропорт қурилган», — деб билдирган Абдилдаев.

Минкаб мазкур тажрибани қўлланиш «Манас» аэропортининг 2023-йилга бориб Марказий Осиёдаги энг асосий авиахаблардан бирига айлантира олади деб ҳисоблаган.