Қирғизистонда охирги суткада коронавирусдан икки киши вафот этди

Республика тезкор штабининг маълумотига кўра, Қирғизистонда 4-декабрь ҳолатига кўра коронавирусдан икки нафар бемор вафот этиб, касалликдан 72 киши тузалди. Юқтиришнинг эса 63 янги ҳолати қайд этилди.

  • Бишкек - 31;
  • Иссиқкўл вилоятида – 5 та;
  • Жалолобод вилояти – 8 та;
  • Ўш вилояти – 2 та;
  • Чуй вилояти - 12 та;
  • Боткен вилояти - 5 та.

COVID-19 пандемияси бошлангандан бери мамлакатда касалликка чалинганларнинг умумий сони 183 573га етди. Қирғизистон бўйича 178 550 нафар киши эса вирусдан тузалди. Коронавирусдан умумий 2 757 нафар киши вафот этди.

Ҳозирда 394 нафар бемор касалхонада, 389 киши эса уй шароитида даволанмоқда.