Реванш жанги. Жуманазарова россиялик Велиевани яна бир бор енгди

Қирғизистонлик Мээрим Жуманазарова 3-декабрда Москвада ўтган халқаро кураш бўйича «АЛРОС Кубогу – Москва гран-приси» мусобақасида россиялик Ханум Велиевани мағлуб қилди. Қирғизистонлик полвон рақибларини 3:2 ҳисобида ютди.

Ханум Велиева ва Мээрим Жуманазарова. Сурат: Bishkek.24.kg

Бу икки спортчининг илк мусобақаси эмас. Аввал улар октябрдаги жаҳон чемпионатининг ярим финалида курашган. Унда Мээрим Жуманазарова 2:3 ҳисобида ютқазаётган эди, аммо мусобақанинг сўнгида балл тўплаб ғалабага эришган. Чунки охирги ҳаракат уники бўлган эди. Шундан кейин чемпионатнинг финалида спортчи олтин медални қўлга киритган.

Аммо бу Россия термасининг мураббийлар штабини қаноатлантирмаган. Улар ҳакамлар қабул қилган қарордан шикоят қилишларини билдиришган. Рус мураббийларининг фикрича, «ҳакамликни масъулиятли, тўғри фикр юритадиган ва масъулиятли одамлар бажариши керак» эди.

Кейинчалик мураббий Нурбек Изабеков Россиянинг Кураш федерациясидан Жуманазарова билан Велиеванинг мусобақасини уюштириш бўйича таклиф тушганини айтган. Кейин улар реванш мусобақаси ўтказишга келишишган.

Мээрим Жуманазарова— эркин кураш бўйича дунё чемпиони, Токиода ўтган Олимпиада-2020 ўйинларининг бронза медалининг эгаси.