«Ата Мекен» партиясининг лидери Ўмурбек Текебаевга ҳужум қилган кишилардан бири қўлга олинди. Бу ҳақда Бишкек шаҳар ИИББнинг матбуот хизмати 2-декабрда билдирди.
1-декабрда Бишкекнинг Биринчи май туман ИИБси «Одамлар гуруҳи ёки олдиндан келишув бўйича гуруҳ томонидан жонга ва соғлиққа хавф келтирмаган зўравонликни қўлланиш билан ёки бундай зўравонлик қўлланиш билан ёки бундай зўравонлик қўлланиш таҳдиди билан талончилик» моддаси билан судгача тергов бошлаган.
Милициянинг маълумотига кўра, Текебаев «Парк отель» меҳмонхонасининг олдида турганда унга номаълум шахслар гуруҳи келиб, жисмоний куч қўлланиш билан унинг 10 минг сомлик мобил телефонини тортиб олган ҳамда юзига жароҳат етказишган.
Бишкек шаҳар милицияси сиёсатчини тўнашда гумонланиб Чуй вилоятининг 23 ёшдаги турғунини қўлга олди.Пресс-релизда гумондор Текебаевга тегишли телефонни ўз ихтиёри билан қайтариб бергани айтилади.
Гумондор Бишкек шаҳар ИИББнинг вақтинча ушлаб турилувчи жойига киргизилди.
«Ҳозирда бу жиноят ишига алоқадор бошқа фигурантларни аниқлаш бўйича тезкор-тергов чоралари давом этмоқда», — деб билдирилди муассасадан.
Текебаевга ҳужум
«Ата Мекен» партиясининг лидери, номзод Ўмурбек Текебаевга 1-декабрда Бишкекдаги «Парк отель» меҳмонхонасида ҳужум қилишган. Сиёсатчининг айтишича, унга ҳужум қилган кишилар уни кичик автобусга солиб олиб кетишга ҳаракат қилган.
«Бошқа ерга олиб бориб гаплашамиз дейишди. Бу орада одамлар кўпайиб, айримлари телефонга видеога ола бошлашди. Шундагина танилиб қолмайлик деб ўйлашдими, менинг ва ўша ерда тўпланганларни барининг телефонларини тўплай бошлашди», — дейди у.
Текебаев ўзи воқеани «сиёсий террор» деб атади ва номаълум одамлар «сайловнинг натижасига рози бўлмаганларни таҳдид қилгани чиққан» деган фикрда.
Ижтимоий тармоқларда эса Текебаевга ҳужум вақтида олинган видео эълон қилинган. Унда меҳмонхонанинг олдида ўнлаган ниқобли киши сиёсатчини ўртага олиб, турткилаётганини кўриш мумкин. Айримлари юз ниқобларига мурожаат қилиб «тегманглар, урманглар» деб айтгани эшитилади.
Воқеадан кейин Текебаевнинг тарафдорлари МХДҚ биносининг олдига тўпланиб, «Ата Мекен»нинг лидерига ҳужум қилган одамларни топишни талаб қилишган.
Президентнинг матбуот котиби Эрбол Султанбаев Текебаевга ҳужум бўйича маълумот давлат раҳбари Садир Жапаровга етганини билдирган. Унинг айтишича, Жапаров ИИВга бу воқеани «пухта текширишни» топширган.