Қирғизистонда сўнгги кеча-кундузда COVID-19 юқтирган уч нафар бемор вафот этди

303

Республика штабининг хабар беришича, 2 декабрь куни Қирғизистонда коронавирусга чалинган уч нафар бемор вафот этган.

Штаб маълумотларига кўра, пандемия бошлангандан бери мамлакатда коронавирус юқтиргани аниқланган 2752 нафар бемор вафот этган.

Шунингдек, охирги суткада Қирғизистонда коронавирус юқтиришнинг янги 56 ҳолати қайд этилган:

  • Бишкек - 27;
  • Чуй вилояти - 9 та;
  • Ўш вилояти – 1 та;
  • Иссиқкўл вилоятида – 11 та;
  • Жалолобод вилояти – 3 та;
  • Боткен вилояти - 5 та.

Шу билан,  Қирғизистонда коронавирус инфекциясининг умумий 183 460  ҳолати қайд этилган.

Шунингдек, охирги кеча-кундузда 70 нафар бемор шифо топиб, касалхонадан чиқди.