МХДҚ «сиёсий партиялар олган овозларнинг сони нимага ўзгарганини» тушунтириб берди

347

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 1-декабрда парламент сайловининг натижасидан шубҳа туғдирган МСКнинг сайлов тизимида қайд этилган нотўғри маълумотлар бўйича текширув ўтказаётганини билдирди.

Шунингдек МХДҚ newess.shailoo.gov.kg веб-ресурсинининг вақтинча ишламай қолишига ва ундан кейин сиёсий партияларнинг олган овозлар сонининг ўзгаришига нима сабаб бўлганини тушунтириб берди.

«Бу вазият сайтнинг маълумотларни кўрсатувчи саҳифасидаги формуланинг код қисмидаги хато билан тушунтирилади ва АСУдан маълуомтларни тўплаш дастури билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Веб-ресурснинг дастурий кодини ишлаб чиқишда яроқли бюллетенларнинг сонини ва номзодларга берилган яроқли бюллетенларнинг сонини қўшишда хато йўлга қўйилган, унинг натижасида ортиқча маълумотлар кўрсатилган», — деб ишонтиради махсус хизмат.

МХДҚнинг маълумотига кўра, МСКнинг техник мутахассислари тарафидан веб-ресурснинг кўрсатиш саҳифасининг дастурий кодини синовдан ўтказишда механик хато топилмаган.

Шунингдек, МХДҚ ахборот сайлов тизимининг журнал файлларини таҳлил қилишда МСКнинг маълумот тизимига компьютер ҳужуми бўлгани аниқланганини билдирди.

«Шу каби ҳужумлар ҳар доим ҳам бўлиб келган, аммо бу ҳужумлар рўйхатга олиниб, бартараф қилиб турилади, бу МСКда маълумотни ҳимоя қилишнинг самарали эканини исботлайди», — деб ёзилади баёнотда.

МХДҚ ҳозирда Марказий сайлов комиссиясининг сайтидаги дастури тўғри ишлаб, овозларнинг сони бўйича тўғри маълумотлар кўрсатилаётганини қўшимча қилди.

Аввалроқ, 30-ноябрда МСК сайтдаги узилишлар ҳақида изоҳ бериб, камчиликка «ходимнинг хатоси сабаб бўлган» депб билдирган. Маълумотга кўра, Марказий сайлов комиссиясининг мутахассиси АСУдан олган маълумотларни сайтга эълон қилишда рақамни «янглишлик билан икк марта кўпайтариб олган».

Сайлов комиссиясидан «АСУ билан серверга ҳеч ким кира олмаслигини ва унга одам фатори аралаша олмаслигини» таъкидлашган.

МСК сайтидаги хатолик

Марказий сайлов комиссиясининг базаси вақтинча ишламай қолгунга қадар ва кейинги овозларнинг сони

28-ноябрда парламент сайлов тугагандан кейин МСКнинг сайтида АСУдаги овоз беришнинг натижаларини чиқаришда узилиш юз бериб, у ерда бўлиши мумкин бўлмаган рақамлар пайдо бўлган.

Дастлабки маълумотлар эълон қилингандан кейин партиялар тарафидан олинган овозларнинг фоизи 150ка етаётган эди, енгиб чиққан партияларнинг фоизи эса — 130%дан ортган. МСК маълум бир вақтга маълумотларни ўчириб, янгилари эълон қилинган, аммо у ҳам тўғри бўлмаяпти.

МСК сайтининг ишидаги узулиш бир неча партияни парламент сайловининг натижаларидан шубҳа туғдирди. 29-ноябрга ўтар кечаси олти партия АСУни маълумотларнинг дастлабки эълон қилинган натижаларидан рози эмаслигини билдириб, овозларни қўл саноғидан ўтказишни талаб қилишган. Улар овозларни йўқолиб кетган деб ҳисоблайди.

Марказий сайлов комиссиясининг етакчиси Нуржан Шайлдабекова эса журналистларнинг саволига жавоб берар экан, МСКнинг асосий тизимида ҳеч қандай муаммолар йўқ эканини айтиб, сайтдаги маълумотлар тўғри эканини қўшимча қилган. У «жадвалдаги кичкина бир формула нотўғри ёзилиб қолган» деб айтган.

Минкабнинг раҳбар ўринбосари Эдил Байсалов МСК тизимининг ишидаги узилиш — «қирғиз давлатчилигига путур етказишни истаган кучларнинг саботажи бўлиши мумкин» деб таъкидлаган.

Бу орада хавфсизлик кенгашининг котиби Марат Иманкулов Марказий сайлов комиссиясининг сервери таҳминан 20 давлатнинг хакер ҳужумига учраганини билдирган.

Муаллиф: Найзабек Мукамбетов