Қирғизистонда охирги суткада COVID-19 юқтирган уч киши вафот этди

Республика тезкор штабининг маълумотига кўра, Қирғизистонда 1-декабрга келиб коронавирусдан уч бемор вафот этиб, касалликдан 102 киши тузалди. Юқтиришнинг эса 53 янги ҳолати қайд этилди.

  • Бишкек шаҳрида — 18;
  • Чуй вилоятида — 10;
  • Боткен вилоятида — 8;
  • Иссиқкўл вилоятида — 7;
  • Жалолобод вилоятида — 7;
  • Ўш вилоятида — 3.

COVID-19 пандемияси бошлангандан бери Қирғизистонда касалга чалинганларнинг умумий сони 183 404га етди. Мамлакат бўйича 178 332 нафар киши эса вирусдан тузалди. Коронавирусдан жами 2 749 киши вафот этди.

Ҳозирда  378 нафар бемор касалхонада, 466 киши эса уй шароитида даволанмоқда.

Республика штабининг маълумотига кўра, 1-декабрь ҳолатига кўра 10 555 киши COVID-19га қарши вакцина олди, унинг ичида 6 044 киши биринчи дозасини, 4511 киши эса иккинчи дозасини олди.