Участка сайлов комиссиялари йўл қўйган қонун бузарликлардан бири — кузатувчиларга овоз беришнинг якуний протоколларининг кўчирмасини бермай қўгани бўлди. ХСК аъзолари турли баҳоналарни ўйлаб топишди.
Айримлари чой ичиб олайлик деб вақтни чўзди. Айримининг проктокол кўчирмасини бериш учун қоғози тугаб қолди, яна бошқалари сабабини тушунтириб ўтирмай, беришдан бош тортди.
Бизни кузатувчиларнинг айтишича, Иссиқкўлнинг Бўкўнбаев қишлоғидаги №3214 участкасида ХСК аъзолари протоколнинг кўчирмасини беришнинг ўрнига, чой ичгани кетиб қолишган.
«Кечки соат 00:09 бўлди. ХСКнинг етакчиси протоколни кўрсатишни истмай, атайлаб вақтни чўзаяпти шекилли», — деб билдирди бизнинг кузатувчи.
ХСКларда қоғоз ёки ксеронусха учун бўёқ тугаб қолиш ҳолатлари жуда кўп бўлди. Шундай баҳона билан комиссия аъзолари протоколнинг кўчирмасини беришдан бош тортишди. Бундай ҳолатлар: Чуй вилоятидани №7401, №7161, №7132 ва №7190 ХСКда, шунингдек Бишкекдаги №1333 ХСКда содир бўлди.
Айрим участкалардар ХСКнинг аъзолари ксеронусха аппарати йўқ бўлгани учун протоколнинг нусхасини бера олмаслигини айтган. Бундай ҳолатлар Ўшдаги №5290 ва Иссиқкўлдаги №3120 участкаларида бўлган.
Иссиқкўлдаги №3214 участкасининг ХСК аъзолари бизнинг кузатувчиларга протоколларнинг кўчирмасини эртага берамиз деб билдиришган. Улар якуний протоколда хато бўлиб қолганини, бугун уларни кўриб чиқишга улгурмай қолишини айтишган.
Талас шаҳридаги №6109 участкасида АСУдаги муаммолар сабаб кузатувчиларга протоколнинг кўчирмасини беришмаган.
«Ҳозир кечки соат 3 бўлиб қолди. Ҳозир ҳам участкада ўтирибмиз, нима қилишни билмаяпмиз», — деб билдирган кузатувчи.
Бизнинг кузатувчиларга Боткен вилоятидаги Бужум қишлоғидаги №8076 участкасидан, Бишкек шаҳридаги №1123 ҳамда №1153 участкаларидан, шунингдек Иссиқкўл вилоятидаги №3044 участкасидан протоколнинг кўчирмаси берилмаган.
Овоз бериш тугаб, кеч кирганда «Клооп»нинг* кузатувчилари ХСК аъзолари протоколнинг кўчирмасини турли баҳона билан бермаётганини тинмай хабар қила бошлашди.
Сайловда овозлар икки марта сайланади: дастлабки автоматлаштирилган ҳисоблаш жихозлар орқали, кейин қўлда. Қонунга кўра, қўл саноқнинг натижаси расмий бўлиб ҳисобланади.
Овозларни санашда сохталик бўлмаслиги учун кузатувчилар протоколнинг асл нусхасини ва ўзгартириш киргизилганларини сақлаб олиши керак. Чунки қонун бўйича, сайловнинг натижаси қўл билан ҳисоблашдан кейингина аниқланади.
Сайлов куни МСКнинг сайтида хатолик юз берди — унда маълумотлар янглиш кўрсатиб турилди. Шу сабаб бир қанча партиялар сайловнинг натижасидан шубҳаланди.
Шу сабабдан қўл саноғининг юриши ошкора бўлиши жуда муҳим. Аммо амалда, сайлов комиссияларининг овозларни қўл билан санаш бўйича баҳсли масалалар кўп.
*«Клооп Медиа» фонди сайловни мониторинг қилиш учун ҳуқуқий аккредитация ололмаган — акаредитациялаш илтимоси рад қилингани ҳақидаги хатга МСК етакчисининг ўринбосари Нурлан Койчукеевич қўл қўйган. Шу сабабдан аккредитацияни бизни фонднинг иккинчи ҳуқуқий томони олди — «Коомар Медиа». Аммо ўқувчиларга қулай бўлиши учун биз барча ерга «Клооп» деб ёзамиз.