Эртага Жогорку Кенешда уч депутатнинг дахлсизлигини олиш масаласи кўрилади

314
Тўрўбай Зулпукаров / Асилбек Жээнбеков / Бакитбек Жетигенов

Жогорку Кенеш 1-декабрда депутатлар Асилбек Жээнбеков, Тўрўбай Зулпукаров ва Бакитбек Жетигеновни жавобга тортиш учун комиссия тузиш масаласини кўриб чиқади. Бу ҳақда парламентнинг сайтида эълон қилинди.

Парламент Жээнбеков ва Зулпукаровнинг дахлсизлиги бўйича масалани 26-ноябрда кўриб чиқиши керак эди. Аммо унда кворум тўпланмаган.

Махсус комиссия тузиш фикрини Бош прокурор Курманкул Зулушев илгари сурди.

Баҳсли «Қумтўр» иши бўйича коррупцияда гумонланган Жээнбеков ва Зулпукаров 2021-йилнинг июнь ойидан бери МХДҚнинг тергов қамоғида ўтирибди.

Бишкекнинг Биринчи май туман суди 25-ноябрда уларнинг қамоқдаги муддатини 2022-йилнинг 30-январигача узайтирган.

Қумтўр конидаги коррупция бўйича бир қатор юқори лавозимдаги амалдорлар қўлга олинган. Ўша вақтда, тергов вақтида собиқ депутатлар Талант Узакбаев ҳамда Исхак Пирматовгина коррупцияда айбдор деб топилган. Иккиси ҳам 300 минг сом жаримага тортилган.

Бакитбек Жетигенов нимада айбланмоқда?

Депутат Жетигенов 26-ноябрда МХДҚ тарафидан қўлга олинган. Махсус хизмат у парламент сайловидан кейин ҳукуматни босиб олишга уринган гуруҳнинг қаторида бўлганини билдирган. 29-ноябрда Биринчи май туман суди Жетигеновни 26-январга қадар МХДҚнинг тергов қамоғига киргизган.

У билан бирга «Қирғизистон яшиллар» партиясининг номзодлари Нурис Суйўркулов, Руслан Акматбеков ва Бекназар Купешов, шунингдек «Эл интимоғи» ҳаракатининг аъзолари Нурбек Калекеев, Азамат Мусакеев, Н. М. Большевиков, К. Сатар ўғли  ва Н. Сатинбеков қамоққа олинган. Жами бўлиб МХДҚ 15дан ортиқ киши қўлга олинганини билдирган.

Махсус хизматнинг маълумотига кўра, гумондорлар оммавий тартибсизликлар уюштириш учун мингга яқин кишини тўплаган. Уларга бир қатор собиқ депутатлар, амалдорлар раҳбарлик қилган.

Гумондорларни тинтиув вақтида «жиноятга тайёргарлини тасдиқловчи» қурол-яроғлар, гиёҳванд моддалар ва ҳужжатлар топилган.