Жапаров: МСКнинг хатога йўл қўйган мутахассисини МХДҚ тешира бошлади

323

Президент Садир Жапаров Фейсбук саҳифасида қайтадан парламент сайловининг дастлабки натижалари билан «МСКнинг хатоси» бўйича муносабат билдирди.

У «сайлов жуда яхши келаётганда, МСК кутилмаган ерда майда-чуйда хатога йўл қўйганини» айтди.

«[Бу] айниқса, ўтолмай қолган партияларнинг тарафидан ишонмасликни пайдо қилди. МСКнинг мутахассислари йўл қўйган хато серверга ҳеч алоқаси йўқ эканини яна бир бор аниқлаб чиқдик. Сервер берган натижалар МСКнинг мутахассиси йўл қўйган хатога ҳеч қандай алоқаси йўқ. Охирги натижа қўл билан санаб бўлингандан кейин чиқади», — деб таъкидлади президент.

Аввалроқ МСК овоз беришнинг дастлабки натижаларини эълон қилишда мутахассис хатоси сабаб, айрим партиялар ва номзодларнинг овозлари икки баробарга кўпайиб, аммо кейин йўқ бўлиб кетганини айтган. Шу сабабдан, бир қатор партиялар сайловнинг натижасини тан олмаслигини билдиришиб, ҳукуматни сохталаштиришда айблашган.

Аммо президент «ҳукумат сайлов жараёнига қандай аралашмаган бўлса, МСКнинг ишига ҳам шундай аралашгани йўқ» дейди қатъийлик билан.«Фақатгина икки талаб қўйдик. Адолатли ва қонун доирасида ишланглар дедик. МСК тарафдан ҳам овозларни сохталаштириш бўлмади ва бўлмайди ҳам. Тўғри, МСКнинг мутахассисининг масъулиятсизилиги муаммо чиқарди. Аммо овозларни санашнинг натижасига ҳеч қандай алоқаси йўқ», — деб таъкидлади Жапаров.

У «айбдорларни жавобга тортамиз» деб ваъда бериб, МХДҚ хатога йўл қўйган мутахассисни текшира бошлаганини маълум қилди.

«Ҳозир МХДҚ тергов ишларини бошлади.МСКнинг хатога йўқ қўйган мутахассисини айрим одамлар билан алоқаси борми? Балки, “мен шундай қилиб сизларга митингга чиқишга баҳона яратиб бераман” деб, олдиндан қандайдир бир кучлар билан келишиб олмаганми дегандек текширувлар олиб борилмоқда. Натижасини МХДҚ ўзи билдиради», — деб билдирди президент.

Жапаров сайловнинг дастлабки натижаларидан шубҳа қилаётган партияларни қўлда санашда фаол иштирок этишга чақирди.

29-ноябрдаги МСКнинг олдидаги бир неча партиянинг митинги. Улар сайловнинг дастлабки натижаларидан норози.
Сурат: «Клооп»

«Саноқлар тугагандан кейин бюллетенларни архив учун сақлаб қўямиз. Ким истаса, хоҳлаган участкаларини қайси вақтда бўлса ҳам очиб, санаб олиши мумкин», — деб ваъда қилди у. Бундан ташқари президент «маълум фуқароларни» ўзини ва марҳум отасини камситувчи сўзлар билан мазах қилмасликни сўради.

Парламент сайлови

Парламент сайлови аралаш тизими билан ўтди — 54 депутат партия рўйхати, 36 депутат бир мандатли округдан сайланди. Сайловга 21 партия, бир мандатли округлардан эса 300 нафарга яқин номзод қатнашди.

МСКнин соат 16:30га кўра берган маълумоти бўйича, қўл саноғидан кейин бюллетенларнинг 26,3%и бўйича протоколлари келиб тушди. Бу вақтга келиб Жогорку Кенешга ўтиш учун керакли 5 фоизлик тўсиқдан 7 партия ўтмоқда:

«Ата-Журт Қирғизистон» — 14,34%;

«Интимоқ» — 13,48%;

«Ишеним» — 11,72%;

«Ийман Нуру» — 7,96%;

«Альянс» — 7,04%;

«Эл умуту» — 6,1%;

«Бутун Қириғизстон» — 5,39%.

МСК сайтининг ишидаги узилиш

Аммо автоматик урнадаги овоз беришнинг натижаларини чиқара бошлагандан кейин МСКнинг сайтида узилиш бўлиб, нотўғри рақамлар пайдо бўлган. Дастлабки маълумотлар эълон қилингандан кейин, партиялар олган фоизларнинг умумий ҳисоби 150%га етган, ғолиб бўлган партияларники эса 130%дан ортган. МСК бир қанча муддатга маълумотларни ўчириб, шундан кейин сайтга янги маълумотларни юклаган, аммо унда фарқлар юзага келмоқда.

Шу сабаб бир неча партия сайловнинг дастлабки натижаларини тан олмаслигини билдириб, ҳукуматни сохталаштиришда айблашган. 29-ноябрда партияларнинг тарафдорлари Марказий сайлов комиссиясининг олдига митингга чиқишган. У ерда ҳукуматга икки кун ичида янги сайлов тайинлаб, МСКнинг аъзолари ва ҳукуматни истеъфога чиқариш талаби қўйилган.

МСК эса жавоб қатори «техник хато» учун кечирим сўраб, бу ҳақда тўлиқ маълумот бериш учун партия вакилларини чақиришни ваъда қилган.

Марказий сайлов комиссиясидан уларнинг мутахассиси АСУдан олган маълумотларни сайтга юклашда хато юз бериб, рақамни иккига кўпайтириб юборганини маълум қилди. Кейин хатони тўғрилаган.