Садир Жапаровнинг уйи аукционга қўйилди, бошланғич нархи — 33,7 млн сом

Давлат ипотека компанияси Садир Жапаровнинг Бишкекдаги уйини аукционга қўйди. Бошланғич баҳоси — 33,7 миллион сом (395 минг доллар).

Садир Жапаровнинг уйи. Сурат: Президент администрациясининг матбуот хизмати

Очиқ аукцион 2021-йилнинг 24-декабрида ўтади. Давлат ипотека компаниясининг маълумотига кўра, икки қаватли уйнинг техник ҳолати  — жуда яхши. Майдони 390 квадрат метр, ҳовлининг умумий майдони  — 852 квадрат метрни ташкил қилади.

Президентнинг оиласи мазкур уйни жорий йилнинг сентябрида Давлат ипотека компаниясига ўтказиб берган эди.

«ДИК ушбу уйни аукционга қўйса, у ҳолда бу пулга имтиёзли ипотека кредити дастурининг доирасида 10 оилани хонадон билан таъминлаш мумкин»,— деб билдирган ўшанда Жапаров.

Президентнинг айтишича, мазкур уйни оиласи 2005-йили сотиб олган. Кейинчалик, 2010-йиллари бошқа ерга кўчиб кетиб, уй ўша вақтдан бери бола боқча қатори ишлаб келган.

Жапаров уйнинг ҳужжатларини давлат ипотека компаниясининг етакчиси Аида Тўлўгўновага топширмоқда. Сурат: Президент  администрациясининг матбуот хизмати