«Тоғда юрган экан». Мирбек Мияров икки кун қаерда юргани айтилди

302

 «Ордо» партиясининг икки кун қаерда экани номаълум бўлган лидери Мирбек Мияров уйига қайтиб келди. У 28-ноябрь куни сайлов бошлангандан бери бедарак бўлган эди.

«Ордо»ни сиёсий кенгашининг аъзоси Мирлан Мамитовнинг айтишича, Мияров алоқага чиқиб, икки кун қаерда юрганини айтиб берган.

«Маълум бўлишича, бизнинг лидер тоққа кетган экан. У ерда  телефони ўчиб, машинаси бузилиб қолибди. Турмуш ўртоғи қаерда эканини, шу сабабдан милицияга билдирмабди», — деб билдирди у 24.kg нашрига берган интервьюсида.

Мияров йўқолгани 29-ноябрдан айтила бошлаган. Ўшанда сиёсатчининг қариндошларидан бири уни МХДҚ ходимлари ушлаб кетган бўлиши мумкинлигини айтган. Аммо МХДҚ бу маълумотни «Клооп»нинг журналистига инкор қилиб, улар сиёсатчини қўлга олмаганини билдирган.

30-ноябрь куни эрта билан Ленин туман ИИБи Мияров қидирила бошлаганини маълум қилган. Туман ИИБдан милицияга сиёсатчининг турмуш ўртоғи ҳам мурожаат қилиб, у эрини қидиришни тўхтатишни илтимос қилганини қўшимча қилишган.