Хакер ҳужуми, саботаж. Ҳукумат МСКнинг сайтидаги узулишни тушунтира олмай овора

427

Ҳукумат МСКнинг сайтидаги узулишни тушунтиришга уруниб, аммо тушунтира олмай адашиб кетмоқда.

Марказий сайлов комиссиясидан эса асосий дастурда узулиш бўлмаганини, сайтдаги маълуомтлар «жадвалдаги кичик бир формула нотўғри ёзилиб қолгани сабаб» бузилаётганини айтишмоқда.

Эдил Байсалов, Нуржан Шайлдабекова, Марат Иманкулов, Талантек Масадиков.

Хавфсизлик кенгашининг икки вакили МСКнинг серверига эҳтимолий хориждан хакерлик ҳужуми бўлганини билдиришди. Минкаб етакчисининг ўринбосари Эдил Байсаловнинг айтишича, «бу қирғиз давлатчилигига путур етказишни истаган кучларнинг саботажи бўлиши мумкин».

Нима бўлган эди?

МСКнинг сайтида автоматик урналардаги овоз беришнинг натижаларини чиқаришда узулиш юз бериб, у ерда бўлиши мумкин бўлмаган сонлар пайдо бўлган. Дастлабки маълумотлар эълон қилингандан кейин партиялар тарафидан олинган овозларнинг фоизи 150ка етаётган эди, ғолиб бўлган партияларнинг фоизи эса — 130%дан ортган.

МСК айрим муддатда маълумотларни ўчириб, янгиларини эълон қилиб, аммо у ҳам нотўғри бўлмоқда.

МСК сайтининг ишидаги узулиш бир неча партияни парламент сайловининг натижаларидан шубҳа туғдирди. 29-ноябрга ўтар кечаси олти партия АСУ маълумотларининг эълон қилинган дастлабки натижаларига рози эмаслигини билдириб, овозларни қўлда санаб чиқишни талаб қилишди. Уларнинг айтишича, овозлари йўқолиб кетган.

Жами бўлиб, қонун бўйича овозларнинг қўл ҳисоби асосий бўлиб ҳисобланади. АСУнинг натижалари доим ҳам дастлабки маълумот деб ҳисобланади.

МСКнинг изоҳи

Нуржан Шайлдабекова.

МСКнинг сайти нима учун узулиб қолганини партияларгина эмас, жамоатчилик ҳам тушуна олмаяпти. Марказий сайлов комиссиясининг етакчиси Нуржан Шайлдабекова журналистларнинг саволига жавоб берар экан, МСКнинг асосий тизимида ҳеч қандай муаммолар йўқ эканини айтиб, сайтдаги маълумотлар тўғри эканини қўшимча қилган.

«Ўнг томонда АСУнинг ҳисоби бўйича маълумотлар кетади, чап томонида — сайловнинг натижаси қулай кўриниши учун шунчаки жадвалда туради. Мана ўша жадвалимизда кичкина бир формула нотўғри ёзилиб қолган. Шу сабабдан у маълумотларни асосий жадвалдан олиб, уни нотўғри кўрсатган — 2 позицияни қўшиб юборган, улар қўшилмаслиги керак эди. У дарҳол сезилган. Фақат намойиш қилиш дастури нотўғри», — деб изоҳлади МСКнинг етакчиси.

Байсалов «саботаж» ҳақида

Аммо Шайлдабекованинг тушунтирмасига минкаб етакчисининг ўринбосари Эдил Байсалов ишонмадим, ҳар ҳолда, у  «Азаттиқ»нинг «Эксперттер талдайт» дастурининг эфирида Марказий сайлов комиссия тизимининг ишидаги узулиш — «қирғиз давлатчилигига путур етказишни истаган кучларнинг саботажи бўлиши мумкин» деб билдирди.

«Узулиш — бу ерда барчамиз уришиб кетишимиз учун қилинган катта фитна. Бу ўйинчоқ эмас. Бу баримизга ҳужум, диверсия, саботаж ва давлатчилигимизга путур етказиш ҳаракати. Улар қирғизлар оёғига болта чопишни исташмоқда», — деб билдирди Байсалов.

«Ҳакерлик ҳужуми»

Байсаловни хавфсизлик кенгашининг котиби Марат Иманкулов ҳам қўлламоқда. У Байсаловнинг фикрини давом эттириб, Марказий сайлов комиссиясининг сервери ҳакерлик ҳужумига учраганини билдирди.

Унинг айтишича, серверга таҳминан  20 давлатдан ҳакерлар ҳужуми уюштирилган. Аммо у сервер яхши ҳимоя қилинганидан зарарланмаганини таъкидлади.

Хавфсизлик кенгашининг раҳбар ўринбосари Талатбек Масадиқов ҳам серверга ҳужум бўлганини айтди. Аммо у «сервер турган ерга ташқаридан аралашув бўлмаганини» таъкидлади.

«Президентнинг махсус топшириғи билан мен сервернинг ишини назорат қилиш вазифасини олдим. Сервер турган ерга ташқаридан аралашув бўлмаган. Эртадан кечкача мен ўзи уни назорат қилиб турдим», — деб келтиради «Азаттык» Масадиковнинг айтганларини.

У охирига қадар сервернинг хавфсизлигидан шубҳаланганини, уни ҳимоя қилиш учун бинонинг кириш қисмига милициянинг қўшимча кучларини жалб қилганини қўшимча қилди.

Масадиқов электрон тизимнинг узулиб қолиш ҳолати сайловнинг натижасига таъсир қилмасмаслигини ҳам таъкидлади.

«Барча овозлар қўл билан саналиб чиқмагунча, сайловнинг охирги натижаси чиқмайди», — деди у.