Беш партиянинг лидери минкабнинг истеъфосини ва қайта сайловни талаб қилди

415

«Ата Мекен», «Реформа», «Социал-демократлар», «Азаттык» ва «Улуттар биримдиги» партиялари сайлов натижаларини тан олмайди. Бу бўйича партия лидерлари қўшма баёнот билан чиқди.

Улар сайлов сохталаштириш ва кўзбўямачилик билан ўтди деб ҳисоблашади. Аниқроқ айтганда, лидерлар ҳукумат айрим партияларнинг 40 мингдан 70 минггача бўлган овозини тортиб олди деб билдиришди.

Сайлов натижасини тан олмаган партия лидерларининг йиғини. Жалбирак ТВнинг скриншоти

Бу бўйича беш партиянинг лидери вазирлар кабинетининг зудлик билан истеъфога чиқиши ва адолатли қайта сайлов ўтказишни талаб қилишмоқда.

Аввалроқ МСКнинг сайтида автоматик урналардаги овоз бериш натижаларини чиқаришда узилиш бўлиб, у ерда бўлиши мумкин бўлмаган сонлар пайдо бўлган. Дастлабки маълуомтлар эълон қилингандан кейин партиялар тарафидан олинган овозларнинг фоизи 150ка етаётган бўлган, енгиб чиққан партияларнинг фоизи эса — 130%дан ортган.

МСК айрим вақтга маълумотларни ўчириб, янгиларини эълон қилган, аммо у ҳам тўғри келмаяпти.

МСК сайтининг ишидаги узулиш бир неча партияни парламент сайловининг натижаларидан шубҳа туғдирди. 29-ноябрга ўтар кетачаси олти партия АСУнинг маълумотлари илк эълон қилинган натижаларига рози эмаслигини билдириб, овозларни қўлда санаб чиқишни талаб қилишди. Уларга кўра, уларнинг овозлари йўқолиб кетган.

Қонун бўйича, сайловнинг охирги натижаси қўл саноғи ҳисобига кўра чиқарилади, аммо қўл саноғи тугагани йўқ.