Боткен округи: Матраимов билан бирга судланган Нурлан Ражабалиев олдида

196
Нурлан Ражабалиев

Парламент сайловининг дастлабки натижаси бўйича Боткен сайлов округидан энг кўп овозни номзод Нурлан Ражабалиев олди. Уни сайловчиларнинг 18,5%и қўллаган.

Ражабалиевга 6 556, Чинтемир Аширалиевга 6 310, Бегали Тўлўмүшовга 5 081 киши овозларини беришди. Жами бўлиб Боткен округи бўйича 10 киши номзодини кўрсатган.

Нурлан Ражабалиев Қирғизистоннинг футбол бўйича терма жамоасида ўйнаган. У 2009-йили божхона хизматига ишга кириб, 2017-йили идоранинг раҳбар ўринбосарлигига эришган. Ўша вақтда  Ражабалиев Райимбек Матраимовнинг ўрнига тайинланган.

Жорий йилнинг февраль ойида Биринчи май туман суди божхонадаги коррупция бўйича суриштирувларнинг фигуранти Райимбек Матраимовни ва Абдивахаб Боронбаевни «Коррупция» бўйича айбдор деб топиб, уларнинг ҳар бирига 260 минг сомдан жарима солган.

Бундай қарор собиқ божхоначилар давлатга етказган зарарнинг ўрнини тўлдириб, тергов билан ҳамкорликка рози бўлгани учун қабул қилган.

Ражабалиевдан ташқари сайловга номзодлигини «Ата-Журт Қирғизистон» партиясидан Боронбаев ҳам қўйган.