Жапаров кам таъминланган оилалар учун электрнинг тарифини камайтиришни топширди

337
Президент Садир Жапаров. Сурат: Давлат раҳбарининг матбуот котиби

Президент Садир Жапаров 26-ноябрда Хавфсизлик кенгашининг йиғинида кўплаган масалаларни муҳокама қилишга эришди. У электр энергиясининг тарифи бўйича масалага ҳам тўхталди.

Масалан, йиғин вақтида у кам таъминланган оилаларга электр энергиясининг тарифини камайтириб беришни топширди.

«1-январдан бошлаб биринчи электроэнергиядан ёрдам берайлик. Ҳозир 77 тийин бўлса, шуни 50 тийинга тушириб беринглар», — деди Жапаров.

У қолган 27 тийини давлат бюджетидан субсидия қилиниб тўланишини қўшимча қилди. Шу билан бирга Жапаров вазирликларга 2022-йилнинг 1-январидан бошлаб электр энергиясини арзон нархда қўлланувчи кам таъминланган оилаларнинг исм-фамилиялари ва манзилларини аниқлаш топшириғини берди.

«Бир ойнинг ичида яна бир қатор ревизия қилиб чиқинглар. 31-декабргача эски тариф билан олиб, 1-январдан бошлаб янги, 50 тийинлик тариф билан оласизлао. Ўша 110 518 уйда. Бир ойдан кейин сизлардан сўраймиз», — деб билдирди у.Президент давлат идораларига кам таъминланган оилаларга янги йилдан кейин ун, ёғ ва шакар тарқатишни ҳам буюрди.

Жамоатчиликда электр энергиясининг кризиси ва тарифтларни ортириш масаласи муҳокама қилинаётганига ярим йилдан ошди. Ҳукумат саноат ва тижорий объектлар учун тарифларни кўпайтирган — улар учун янги тарифлар 15-октябрдан бошлаб кучига кирган.

Аммо кейинги иситиш мавсумидан бошлаб тарифлар оддий истеъмолчилар учун ҳам 10%га кўпаяди.

Тарифларни кўтариш

Электр энергиясига бўлган тарифни қайта кўриб чиқиш кераклигини 2020-йилнинг октябридаги ҳукумат алмашувидан кейин биринчилардан бўлиб президент Садир Жапаров ўзи айтиб чиққан. 2021-йилнинг апрелида у янги тариф жадвалини таклиф қилган, аммо кейинчалик энергетика министрлиги уни қайта кўриб чиққан.

Ўшанда муассаса «Электр энергиясининг 2021-2025-йиллар учун ўрта муддатли тариф сиёсати» ҳақидаги қонун лойиҳасини фуқаролар билан депутатлардан келган кўплаган мурожаатлар бўйича қайта ишлаб чиққанини хабар қилган.

Натижада вазирлик оддий фуқаролар учун тарифларни ҳозирча ортирмай туришга қарор қилган. Айни вақтда бизнес-жамоат ҳам бир неча бор ҳукуматга мурожаат қилиб, тадбиркорлар учун электр энергиясига бўлган тариф режасини қайта кўриб чиқишни илтимос қилган. Унда маҳаллий ширкатлар имконсиз вазиятга дуч келиб қолиши мумкинлигини таъкидлаган.

Бундан ташқари, JIA бизнес-ассоциацияси янги лойиҳада цемент чиқариш саноат субъектлари майнинг-фермаларга тенг келиб қолганидан хавотирланган.