«Кўмир бозоридаги қимматчилик». Президент Жапаров министр Бекмурзаевга ҳайфсан берди

318

26 ноябрдаги Хавфсизлик кенгашининг йиғинида президент Садир Жапаров энергетика министри Доскул Бекмурзаевга ҳайфсан эълон қилди.

Жапаров Бекмурзаев кўмир сотишда ваҳимага ва чайқовчиликка йўл қўйганини билдирди.

«Қачонгина ўзим аралашмасам кўмирнинг нархи тушгани йўқ. Сизнинг қўл остингизда ишлаганлар саботажга ва коррупцияга йўқ қўйишди», — деди президент.

Қирғизистон юзага келган энерго кризис оқибатида, энергетиклар халқни электр энергиясини тежаб, имкон бўлишича уйларни кўмир ёки газ каби иситишнинг муқобил манбалари билан иситишга чақирган.

Табиий газга қараганда кўмир ёқиш арзонроқ тушади, шу сабабдан кўпчилик уйларини кўмир билан иситишмоқда. Аммо минкаб жорий йилнинг 12 октябрида кўмирнинг нархига давлат назорати киргизганига қарамай, кўмирнинг нархи қимматлади ва яна ўсмоқда.

Вазиятни оз бўлса ҳам енгиллатиш учун Садир Жапаров Бишкекдаги кўмир сотувчи бир қатор пунктларга кўмирнинг бир тоннаси 3 минг сом деган нархни ўрнатишни топширган.

Ўшанда савдо пунктларида кўмир сотиб олишни истаган 600 нафардан ортиқ киши тўпланган. Кўмир оладиганлар олдиндан рўйхатга ёзилиб, навбатга турган. Аммо бир оилага 2 тоннадан ортиқ сотилмайди деган чеклов қўйилган. «Қирғизкўмир»дан чеклов олиб сотарларнинг чайқовчилигининг олдини олиш учун қўйилганини тушунтиришган.

Арзон кўмирни тезда сотиб олиб кетишган, шу сабаб «Қирғизкўмир» 24 ноябрда пойтахтга сотиш учун яна 707 тонна кўмир келишини айтишган. Давлат идорасидан 200-300 тонна тез орада сотилиб кетиш ҳолати қайталанмаслиги учун, кўмирни тўплашини қўшимча қилишган.