«259 минг сом». «Альянс»нинг тарафдорлари «Ата-Журт Қирғизистон»ни овоз сотиб олишда айбламоқда

304
Видеодан олинган скринлар

Ўш вилоятининг Қорасув туманининг Боболашкар қишлоғида «Альянс» партиясининг тарафдорлари «Ата-Журт Қирғизистон» партиясининг штабини «овоз сотиб олишга ҳаракат қилиш» айблашди. Айни вақтда уйини штаб қатори фойдаланган турғун уларнинг устидан «дахлсизлик ҳуқуқини бузди» деб арзланди.

Нима бўлди?

Ўш вилоят ИИБнинг матбуот хизмати билдиришича, Қорасув туманининг Наримон қишлоқ ҳудудининг турғуни Ўш шаҳрининг турғуни ҳудудда овоз сотиб олиб юрганини айтиб милицияга ариза билан мурожаат қилган.

Шикоят қилувчининг айтишича, у 24-ноябрь куни тахминан соат 23:00 да Боболашкар қишлоғида дўстлари билан турган вақтда Ўшнинг турғуни «Тойота-Камри» машинаси билан келиб, «Ата-Журт Қирғизистон»нинг штаби жойлашган уйга кириб кетган. Ундан «сайловга пул тарқатиб юрибсанми» деб сўраганда, «тарқатсак нима қила олардинг» деб жавоб олиб ортидан тушган.

У штабнинг ичига кирганда мазкур киши бир аёл билан оқ қоғозни ушлаб гаплашиб турганлигини кўриб «ушланглар» деб қичқирган. Ўшанда Ўшнинг турғуни уйнинг ортига ўтиб қочиб кетган. Ўзи ҳам уйнинг ортига бориб уни ушлаганда, қўлидаги пакетини уй ҳовлисига ирғитиб юборган.

Аризланувчи ҳовлига кириб пакетни олиб, Ўшнин турғуни билан бирга милицияга бориб уни топшириб берган.

Шунингдек у милицияга боргандан кейин пакетнинг ичини очган вақтдан видео олиб, ижтимоий тармоқларга чиқарган. Пакетда икки минг сом пул, блокнот ва ручка кўринган.

Блокнотнинг ўзида «сайловга кетган ҳаражатлар» деб ёзилиб, кишиларнинг исмлари ва уларнинг тўғрисида 5000 сомдан пуллар кўрсатилган. Бундан ташқари, «штаб ижара ҳақи, «бензин», «баннер учун ижара ҳақи» ва бошқа чиқимларнинг суммаси ёзилган.

Иккинчи тарафнинг версияси

Иккинчи тараф эса шикоятчининг айтганларини инкор қилган. У машина олиб-сотиш билан шуғулланишини, штабга Наима исмли аёл кўпдан бери «яхши автомобил бўлса олиб бер» деб юргани учун борганини айтган.

Унинг айтишича, ёнида 259 минг сом пули бўлгани учун, бир тўп одамлар кирганда «ўғирлашга келишди» деб ўйлаб қочиб кетган. Қочиб бораётганда пулни ирғитиб юборганини тасдиқлаб, аммо йигитлар қувиб кели уни ҳам, пулни ҳам автомобилга солиб, Ўш вилоят ИИБга етказганини айтган.

Милициядан ариза ёзган йигитлар «Альянс» партиясининг  тарафдорлари эканини айтишган.

Ўз навбатида уйини «Ата-Журт Қирғизистон» партияси тарафдорларининг штаби қатори ишлатаётган Наима исмли турғун «Альянс» тарафдорларининг устидан милицияга ариза ёзган. У йишитлар унинг  «шахсий дахлсизлигини бузгани»дан шикоят қилган.

Милиция ҳозирда икки тарафнинг аризаси бўйича текширув ўтказиб, гувоҳларни тергов қилмоқда.

Номзод — «коррупционер»

Абдибахаб Боронбаев

Ўш вилоят ИИБи штаб «Ата-Журт Қирғизистон»нинг қайси номзодига тегишли эканини ошкор қилгани йўқ. Аммо «Клооп»нинг ишончли манбалари штаб партиянинг қорасувлик номзодларидан бири — Абдибахаб Боронбаевга тегишли эканини билдиришди.

Боронбаев — Шимолий Шарқ божхонасининг собиқ етакчиси. У жорий йилнинг февраль ойида божхона хизматининг собиқ раҳбар ўринбосари Райимбек Матраимов билан коррупция схемаларини тузишда айбдор деб топилиб, 260 минг сомлик жаримага тортилган.

Суд ҳукмидаги маълумотга кўра, собиқ божхоначи тергов вақтида айбини тан олиб, ҳамкорликка рози бўлган. Шунингдек, Райимбек Матраимовга қарши кўрсатма бериб, давлатга келтирган 8 млн сом зарарни тўлаб берган.

«Ата-Журт Қирғизистон» жамоатчиликда «ҳукуматга яқин» деб айтилиб келади — уни МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиевга алоқадор экани айтилади.  Чунки партиянинг Ташиевнинг ҳамқишлоғи Айбек Маткеримов бошқаради.

Маткеримов ўтган йилдаги парламент сайловига «Мекенчил» партияси билан борган. Шунингдек «Ата-Журт Қирғизистон»дан Ташиевнинг ўғли Тай-Мурас Ташиев Жалолобод шаҳар кенгашига депутат бўлиб, қайтадан мандатини топширган.

Шунга қарамай Ташиев ўзи ва партия лидери Айбек Маткеримов партия МХДҚнинг етакчисига тегишли экани ҳақидаги маълумотни инкор қилишган.