Ҳокимиятни куч билан босиб олиш. МСК уч номзодни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берди

294

Марказий сайлов комиссияси (МСК) «Қирғизистон Яшиллар партияси»нинг уч номзодини жиноий жавобгарликка тортишга розилик берди. Улар парламент сайловидан кейин ҳокимиятни босиб олишни режа қилганликда гумонланмоқда.

МСКнинг йиғинида МХДҚ вакили «яшиллар» партиясининг номзодлари Нурис Суйўркулов, Руслан Акматбеков ва Бекназар Купешов «Ҳокимиятни куч билан босиб олишга тайёргарлик кўриш» моддаси бўйича гумонланаётганини билдирди.

«Судгача текширув асносида, бу одамлар [3 номзод] аввалдан жиноий битим қилиб, айрим сиёсий кучларнинг қўллови билан сайловдан кейин Бишкекда тартибсизлик уюштиришни кўзлашган. Шундан кейин тартиб нозирлари билан тўқнашувдан кейин ҳокимиятни босиб олишни режа қилишган», — деди у.

МХДҚ вакили номи аталган одамлар ҳукуматни куч билан босиб олишни режа қилгани ҳақида «етарли далиллар тўпланганини» бир неча бор қайталади. Бунга қарамай улар ҳозирда қўлга олинмаганини билдирди. Аммо бунгача Купешевнинг яқини унинг қўлга олинганини айтган.

МСКнинг етакчиси Нуржан Шайлдабекова жиноий жавобгарликка тортишга розилик бериш номзоднинг рўйхатини бекор қилиш деганини билдирмасилигини таъкидлади.

Аввалроқ МХДҚнинг матбуот хизмати махсус хизматнинг парламент сайловидан кейин ҳукуматни босиб олишга уринаётган гуруҳнинг 15 аъзосини қўлга олганини билдирган. Бунга қарамай қўлга олинганларнинг кимлар экани очиқ айтилмаяпти.

МХДҚнинг маълумоти бўйича, бу одамларнинг гуруҳи парламент депутатларининг ва собиқ амалдорларнинг бошчилиги остида ишлаган.

Махсус хизмат қўлга олинганларнинг оммавий тартибсиздик уюштириш мақсадида мингга яқин киши тўпаганини, гумондорларни тинтув вақтида «жиноятга тайёргарликни тасдиқлаган» қурол-яроғлар, гиёҳванд моддалар ва ҳужжатлар топилганини бир неча марта қайтарди.