Баҳорда «Тўқтўғул»даги сувнинг кўлами 7 млрд метр кубга камайиши айтилди

306

Электр энергиясининг истеъмоли кўпайганини ҳисобга олганда, 2022-йилнинг 1-апрелигача «Токтогул» сув омборидаги сувнинг кўлами 7 млрд метр кубгача камаяди. Бу ҳақда 26-ноябрда Хавфсизлик кенгашининг йиғинида энергетика вазири Доскул Бекмурзав билдирди.

Сув омборига умумий 19,5 млрд метр куб сув сиғади, эн камида эса 5 млрд метр куб бўлиши керак. Бундай минимал кўлам «ўлик даража» бўлиб ҳисобланади. Бундай бўлган ҳолда Тўқтўғул ГЭСи — давлатдаги электр энергиясининг асосий манбаси — ишдан чиқади.

«Одатдаги йилларда куз-қиш мавсумида 6-7 млрд метр куб сув кера кбўлади. Бунинг асосида, апрель ойида турбинанинг ўлик даражасига чиқиш хавфи бор», — деган октябрда минкаб етакчисининг ўринбосари Азиз Аалиев.

«Электр станциялари» ААКнинг маълумотига кўра, 26-ноябрга келиб Тўқтўғул сув омборидаги сув кўлами 11, 17 млрд метр кубни ташкил қилади.

Электр энергиясини импорт қилиш

Бекмурзаев Хавфсизлик кенгашининг йиғинида «Токтогул» сув омборидаги сувни тежаш мақсадида Қирғизистон электр энергиясини қўшни давлатардан импортлаётганини айтди. У Қирғизистон Туркманистондан 500 млн кВт/с электр энергиясини импортлашни келишиб, бугунги кунда унинг 309 млн кВт/с олинганини ёдга солди.

Шунингдек, товар алмашиш йўли билан Қирғизистон Қозоғистондан 900 млн кВт/с ва Ўзбекистондан 750 млн кВт/с электр энергиясини олиши керак. Ҳаққи эвазига эса Қирғизистон 2023-йилга баҳор мавсумида уларга сув оқизишга мажбур.

Бекмурзаев 1-октябрь ҳолатига кўра давлатнинг энергетика тармоғининг умумий қарзи 135,4 млрд сомга етганини маълум қилди. Унинг айтишича, 2020-йилнинг 1-январида умумий қарз 106,1 млрд сом бўлган.

Амалдор қарзнинг ўсишини охирги йиллари хорижий валютанинг қимматлагани билан тушунтирди.

«Кредитни тўлашнинг юқори чўққиси 2023-2030-йилларга тўғри келади. [Бу йиллари] тўловларнинг максимал суммаси 14 млрд сомдан [йил сайин] ортади. Бу қарзларни тўлаш учун энергокомпаниялари чиқимларининг икки карра қисқартириши керак», — деб таъкидлади Бекмурзаев.