Садир Жапаров: Қирғизистонда 90 кунга етадиган озиқ-овқат маҳсулоти қолди

325

Президент Садир Жапаров Хавфсизлик кенгашининг йиғинида Қирғизистонда озиқ-овқат борасида муаммо туғилганини билдирди.

Қурғоқчилик ва ҳосилнинг камлиги муаммонинг асосий сабабларидан бири. Бунга қадар Миллий статистика қўмитаси жорий йили буғдойнинг ҳосили 42%га, арпаники – 49%га ва бурчоқники –18%га кам бўлганини билдирган.

«Афсуски, статистик маълумотлар кўрсатиб турганидек ҳозирда Қирғизистон Республикасида озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлаш даражаси критик вазиятда турибди. Бизнинг давлат импортга қарам бўлиш ҳолатига дучор бўлди. Сувнинг кам бўлиши,  мелиорациядаги муаммолар, қуроғоқчилик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳосилига салбий таъсир кўрсатмоқда», — деди у.

Президентнинг айтишича, Қирғизистонда 90 кунга — уч ойга етадиган озиқ-овқат қолди. Минкабнинг етакчиси Акилбек Жапаров Давлат моддий резерв фондининг омборларида 105,9 тонна буғдой, 4 150 тонна ун, 1,1 млн литр ўсимлик ёғи,  3 980 тонна  шакар бор эканини маълум қилди.

«Маҳаллий ишлаб чиқариш ҳисобидан нон маҳсулотлари, гўшт, шакар ва туҳум каби маҳсулотлар билан фақат 40%га, ўсимлик ёғи билан фақатгина 24%гагина таъминлай оламиз», — деди президент. Жапаров давлат импортга қарам бўлиб, озиқ-овқатнинг қимматлаётганидан норози бўлди. У давлат ички эҳтиёжнинг 80 фоизини ўзи таъминлаши керак деб ҳисоблайди.