Ленин туман ИИБнинг матбуот хизмати 24-ноябрда Бишкекда тўпончадан осмонга ўқ чиқарган 19 ёшли бола қўлга олинганини билдирди.
Милициянинг маълумоти бўйича, воқеа 12-ноябрга ўтар кечаси Чуй ва Турусбеков кўчаларининг кесилишида бўлган. Милиция мазкур фактни «Аҳоли пунктида ўқ отиш» моддаси билан рўйхатга олди.
Ижтимоий тармоқда эълон қилинган видеода ўқ отган йигит одатда хавфсизлик хизматларининг ходимлари киядиган ҳарбий либосда бўлганини кўриш мумкин.
Қидирув вақтида милиция гумонланувчини қўлга олиб, Ленин туман ИИБга етказди. Бу иш бўйича тергов давом этмоқда.