МСК Дастан Жумабековни сайловолди ташвиқотини бузгани учун 22 500 сом миқдорида жаримага тортди

323

Марказий сайлов комиссияси 23 ноябрда ўтган йиғинда депутатликка номзод, собиқ спикер Дастан Жумабеков устидан тушган шикоятларни кўриб чиқди.

МСК вакилининг айтишича, Жумабеков устидан бир қанча шикоятлар келиб тушган. Биринчи шикоят номзоднинг сайловчилар билан учрашувида олинган видео билан боғлиқ.

МСК ишчи гуруҳининг маълумотига кўра, видеода тасвир ким томонидан суратга олингани ва унинг пули Жумабековнинг сайлов фондидан тўлангани ҳақида маълумот берилмаган. Шикоятни кўриб чиқиш натижасида МСК аъзолари Жумабековни 7500 сом миқдорида жаримага тортишга қарор қилган.

Жумабеков устидан тушган иккинчи шикоят ҳам сайловолди ташвиқоти қоидаларини бузиш билан боғлиқ. МСК ишчи гуруҳи маълумотларига кўра, у Талас вилоятининг Покровка қишлоғида сайловолди ташвиқотини ўтказган, унда давлат байроғи фонида ташвиқот материалларидан фойдаланилган. Натижада МСК аъзолари Джумабеков штабининг мутахассисларига ташвиқот материалларини тайёрлашда «қонун нормаларига риоя қилиш» бўйича тавсиялар берди.

Учинчи ариза эса номзоднинг акаси, Бишкекдаги Травматология ва ортопедия илмий-тадқиқот марказининг директори Сабирбек Жумабековга боғлиқ бўлган. Шикоят қилувчи 13-ноябрда Super.kg порталида Сабирбек Жумабеков 16 ёшдаги беморга бепул жарроҳлик амалиёти қилиш ваъдасини берган мақола бўйича чора кўришни илтимос қилган.

*Сайлов қонунининг 28-моддасида номзодлар ва унинг яқин қариндошларига сайлов куни тайинлангандан бошлаб хайрия билан шуғулланиш тақиқланган.

Номзоднинг вакили эса йиғинда Сабирбек Жумабеков аввал ҳам бу каби бепул операцияларни қилиб келганини ва бу ташвиқот ишларига боғлиқ эмаслигини таъкидлади.

Шунга қарамай номзодга 7,5 минг сом жарима солди. Шунингдек Super.kg порталига оғзаки огоҳлантириш берилди.

Номзод устидан яна бир шикоятга Жумабеков иштирокидаги Ютубда эълон қилинган видео сабаб бўлган. Баёнотда айтилишича, видео ташвиқот материалларида кўрсатилиши керак бўлган маълумотларсиз чоп этилган.

МСК аъзолари шикоятни кўриб чиқиб, Жумабековдан яна 7500 сом жарима ундириш учун овоз беришди.

Дастан Жумабеков ким

Дастан Жумабеков Қирғизистон парламентининг собиқ спикери. У н28 ноябрь куни ўтувчи парламент сайловига номзодини Талас вилоятидаги Манас сайлов округидан қўйган.

У  икки чақириқ парламент депутати бўлган: 2010 йилда «Ата-Журт» партиясидан Жогорку Кенешга сайланган ва тўрт ой давомида парламент фракциясини бошқарган. 2015 йилда Қирғизистон партиясидан депутатликка номзодини қўйган.

Ҳозирда Талас вилоятида Кўкбору федерациясига раҳбарлик қилади.