«Акипресс» Адахан Мадумаров ҳақидаги мақолага раддия берадиган бўлди

174

Марказий сайлов комиссияси 23-ноябрда «Бутун Қирғизистон» партиясининг вакили Артур Бакировнинг «Акипресс» нашри устидан ёзган аризани қисман қаноатлантирди. «Акипресс» партиянинг лидери Адахан Мадумаровнинг номи мазкур мақолага раддия берадиган бўлди.

Бу қандай мақола?

«Акипресс» 19-ноябрда «Президент Жапаров номзодни хиёнат учун қамашни ваъда қилди» номидаги мақола эълон қилган. Унда президент Садир Жапаровнинг Боткен вилояти медиа-марказининг етакчиси Мамажан Бердишевга берган интервьюси ҳақида айтилган.

«Акипресс» президент Жапаровнинг сайловдан кейин Боткенда ерларни сотиб юборган «хоинларни сўроққа олиб, жавобгарликка тортамиз» деган гапларига эътибор қаратган. Аммо Жапаров ким ҳақида айтаётганини очиқ билдирмаган.

Мақоланинг муаллифи давлат етакчиси номзод Адахан Мадумаров ҳақида айтган деб таҳмин қилган.

«Бутун Қирғизистон»нинг вакили Артур Бакиров мақолада президентнинг гаплари бошқа тарзда таҳлил қилиниб, бу «номзоднинг ва сиёсий партиянинг обрўсига зарар бериши мумкин» деб, «Акипресс»нинг устидан МСКга шикоят қилган.

Йиғинга келган «Акипресс»нинг вакили Айперим Бекбоева мақолада давлат раҳбарининг сўзларигина келтирилганини ва у бировнинг обрўсига зарар келтириш мақсадини кўзламаганини билдирди. Шунингдек, Бекбоева «Акипресс» Мадумаровга боғлиқ мақолага раддия беришга тайёр эканини таъкидлади.

Мадумаров ва 275 метрли ер

2009-йили Ўш — Боткен — Исфана йўли таъмиланиб, у ерда кўприк қуриш учун қирғиз-тожик чегарасидаги аниқланмаган ҳудудда 275 метр узунликдаги ерни Тожикистондан 49 йилга ижарага олиш келишилган. Бу протоколга ўша вақтдаги Хавфсизлик кенгашининг котиби Адахан Мадумаров қўл қўйган. Аммо Жогорку Кенеш мазкур протоколни ратификациялашдан бош тортган.

Адахан Мадумаров ўзи 2019-йилнинг 18-сентябрида «Азаттык»нинг «Ингайсиз суроолор» дастурида протоколга қўл қўйганини чегара масаласини тинчлик йўли билан ҳал қилишнинг ягона йўли бўлган деб асослаган.

«Бугунги кунда ўша йўл бўлгани учун Сулуктудан чиққан машина тўхтовсиз Қирғизистонга, Бишкекка келмоқда. Протоколни Жогорку Кенеш қўлламаган. Ҳеч қандай кучга эмас», — деган Мадумаров.

2019-йили эса Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси бу протокол бўйича судгача текширув бошлаган. Аммо бугунги кунгача терговнинг натижаси ҳақида жамоатчиликка маълумот берилмаган.

Бу масалани жорий йилнинг октябрь ойида президент Садир Жапаров ОАВларга берган расмий матбуот анжуманида ҳам кўтарган. Ўшанда у Мадумаров қўл қўйган протокол сабаб тожик томон 275 метр аниқланмаган ерни талашаётганини билдирган. Айни вақтда Жапаров протокол ҳуқуқий кучга эга эмаслигини эслатган.

Парламент сайлови 28-ноябрга тайинланган. Янги Конституцияга кўра, сайлов аралаш тизим билан ўтади  — 54 депутат партия рўйхати, 36 депутат бир мандатли округдан сайланади. Партиянинг номзодлари «очиқ рўйхат» билан сайланади.