Бишкекда ўқ отган 19 ёшли шахс қўлга олинди

318

Ленин туман ИИБнинг матбуот хизмати 24-ноябрда Бишкекда тўпончадан осмонга ўқ чиқарган 19 ёшли бола қўлга олинганини билдирди.

Сурат: Ленин ТИИБнинг матбуот хизмати

Милициянинг маълумоти бўйича, воқеа 12-ноябрга ўтар кечаси Чуй ва Турусбеков кўчаларининг кесилишида бўлган. Милиция мазкур фактни «Аҳоли пунктида ўқ отиш» моддаси билан рўйхатга олди.

Ижтимоий тармоқда эълон қилинган видеода ўқ отган йигит одатда хавфсизлик хизматларининг ходимлари киядиган ҳарбий либосда бўлганини кўриш мумкин.

Қидирув вақтида милиция гумонланувчини қўлга олиб,  Ленин туман ИИБга етказди. Бу иш бўйича тергов давом этмоқда.