Қирғизистонда охирги кеча-кундузда COVID-19 юқтирган уч бемор вафот этди

292

Республика  штабининг хабар беришича, Қирғизистонда  24-ноябрга келиб коронавирусдан уч нафар бемор вафот этган. Штаб уларнинг эмланмаганини айтган.

Пандемия бошлангандан бери коронавирус юқтирган 2732 нафар киши вафот этди.

Шунингдек, охирги кеча-кундузда Қирғизистон бўйича коронавируснинг 43 янги ҳолати қайд этилди.

  • Бишкек - 14;
  • Ўш - 2;
  • Чуй вилояти - 11 та;
  • Ўш вилояти – 3 та;
  • Норин вилояти – 1 та;
  • Иссиқкўл вилоятида – 8 та;
  • Жалолобод вилояти – 3 та;
  • Боткен вилояти - 1.

Қирғизистонда COVID-19 пандемияси бошлангандан бери касалликка чалинган беморларнинг умумий сони 182 996га етди.  177 693 нафар киши эса касалликдан тузалди.