Ўш вилоятининг Қорасув туманида «Мерседес-Бенц Спринтер», «Дэу Нексия» ва оғир юк ташувчи «КамАЗ» русумидаги уч автомобил тўқнашиб, етти киши вафот этди. Аварияда вафот этганларнинг уч нафар аёл, тўрт нафари эркак киши.
Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг ахборот хизмати авария Бишкек — Ўш авто йўлининг 661-чақиримида қайд этилганини хабар қилди. Авария бўлган ерга Қорасув туманининг Фавқулотда ҳолатлар бўлимининг уч қутқарувчиси жалб қилинди.
Турли жароҳат олган олти киши Ўш вилоят касалхонасининг жонлантириш бўлимига етказилди. Бундан ташқари уч ёш бола болалар касалхонасига тушди.
Жорий йилнинг 15-октябрда Талас вилоятидаги Суусамир — Талас — Тараз авто йўлининг 61-чақиримида «Хонда-Степвагон» ва «ДАФ» русумидаги оғир юк ташувчи автомобил тўқнашиб, саккиз киши вафот этган.
Ички ишлар вазирлигининг маълумотига кўра, 2021-йилнинг тўққиз ойида 5 437 йўл ҳалокати қайд этилиб, унда 587 киши вафот этган. Ўтган йилга нисбатан авариялар 29,2%га ўсган. Ундан жароҳат олганларнинг сони 31%га, вафот этганларнинг сони 15,3%га кўпайган.