Грипга қарши 150 минг доза вакцина техник талабга тўғри келмагани аниқланди

301

Бош прокурор Курманбек Зулушев 16-ноябрда Антикоррупция фаолияти кенгашининг йиғинида Соғлиқни сақлаш вазирлигида коррупция факти бўйича тергов олиб борилаётганини маълум қилди.

Унинг айтишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2020-йили ҳусусий ишхоналардан грипга қарши 150 минг доза вакцина сотиб олган. Аммо Зулушев билдиришича, препаратлар техник талабларга жавоб бермайди.

Харид қилинган вакцинанинг умумий қиймати 135 млн сомни ташкил қилган. Шунингдек 145 млн сомга пневмококко қарши 20 минг доза «кераксиз» вакцина сотиб олинган. Зулушев бу ишлар бўйича тергов давом этаётганини айтди.

2020-йили пандемия вақтида журналистлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги дори-дармон ва бошқа тиббий ускуналарни қиммат баҳода сотиб олиб турганини бир неча бор айтишган. Бош прокуратура ўзи ҳам қонун бузарлик фактларини аниқлаган. Масалан, Бош прокуратура 2-февралда Соғлиқни сақлаш вазирлиги бахиланинг бир донасини бир реал баҳоси 1,5 сом эканига қараиай 150 сомдан сотиб олиб турганини билдирган.

Бош прокуратурадан Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан Касалликларнинг олдини олиш ва давлат санитария эпидемиология назорат департаментининг етакчилари ҳамда ходимларининг ноқонуний иш ҳаракатлари натижасида давлатга 5,1 млн сом зарар етказилганини қўшимча қилган.

Текширувнинг материаллари Қилмиш ва жиноятларнинг умумий реестрига Жиноят кодексининг «Лавозимини суиистехмол қилиш» ва «Фойдасиз эканини билиб туриб шартнома тузиш» моддалари бўйича қайд этилган.