«Қонунийликни булбулдек сайрайди, аммо уни ўзи бузади». Президент Бекешев ҳақида

298

Президент Садир Жапаров 16-ноябрда Коррупцияга қарши фаолият кенгашининг биринчи йиғинига қатнашди. Йиғинда у сайлов кампанияси вақтида қонунни бузаётган номзодлар ҳақида фикрини айтди.

«Мен исмларини айтсам тўғри бўлмай қолади. Бир номзод ёш болаларни  [ташвиқот ишига] қўлланиб, мактабнинг балоғатга етмаган болаларини қўлланиб, кейин терговга борди. Ўша номзод қонунийликни, кейин коррупциянинг йўқ бўлишини тинмай булбулдек сайрайди. Аммо ўзи шунга [қонун бузишга] йўл қўймоқда. Агарда ўзинг бировни танқид қилишни билсанг, унда ўзинг танқид қилинмасликка ҳаракат қил-да», — деди Жапаров.

Жапаров балоғатга етмаган болаларни ташвиқот ишида қўллангани учун терговга чақирилган номзод деб Дастан Бекешевни айтган.

Чунки депутат 15-ноябрда МХДҚга 4 соат тергов бериб чиққан. Терговдан чиққандан кейин Бекешев ўзининг ташвиқот кампаниясига балоғатга етмаган ўсмирлар жалб қилинган деган маълумот учун сўралганини айтган.

Дастан Бекешев терговдан кейин МХДҚнинг Бишкекдаги бошқармаси биносининг ёнида. Трансляциядан скриншот

Бекешев терговни «административ ресурс қўлланиш» деб атаб, унинг ташвиқот кампаниясига балоғатга етмаган болалар ишлаганини инкор қилган.

«Президент аралашиб, буни тўхтатинглар деб айтса бўлар эди. Мен президентга душман эмасман, ёнида уни мақтаб юрганлар душманлари бўлиши мумкин. Эртадан бошлаб [16-ноябрдан бошлаб] ташвиқотимни давом эттираман, агар ташвиқот ишидан четлатишса, бошқача ҳаракат қиламиз», — деб билдирган у сўроқдан чиққандан кейин ўзининг Телеграм-каналида.

Бекешевнинг фикрича, МХДҚга чақиришнинг ортида унинг сайлов округидаги оппоненти — собиқ ички ишлар вазири Мелис Турганбаев ёки президентнинг жамоатчи маслаҳатчиси Руслан Кидирмишев туриши мумкин.

Мелис Турганбаев ва Руслан Кидирмишев.

Учи ҳам — Бишкекнинг Октябрь туманидаги бир мандатли округдан номзод. Улар 2021-йилнинг 28-ноябрига белгиланган парламент сайловига қатнашмоқда.

Ҳукуматнинг танқидчиси

Дастан Бекешев — парламентнинг охирги икки чақирилишининг депутати. У йиғинларда жиддий саволларни берган мухолиф депутат қатори танилган. Шунингдек, у ҳозирги ҳукуматга кўп танқидий фикр айтади.

Масалан, МХДҚ етакчиси Қамчибек Ташиев коррупцияга аралашганини тан олган божхона хизматининг собиқ раҳбар ўринбосари Райимбек Матраимов билан бир тўйда бўлганини ёлғиз Бекешев танқид қилган.

Бекешев ҳозирги ҳукуматнинг қонунларга киргизган ўзгартиришларининг барини танқид қилиб келади.

У парламент йиғинларидан бирида президент Садир Жапаров ўзи фаол илгари сурган Конституциянинг лойиҳасига қарши фикрини билдирган. Йиғин тугагандан кейин «Азаттык»нинг Бекешев ҳақидаги янгилиги остида Жапаровга тегишли расмий Фейсбук саҳифасидан изоҳ қолдирилган. Унда «Кўзигина эмас,  ички дунёси ҳам кўр экан бу аҳмоқнинг» деб ёзилган. Дастан Бекешевнинг кўзи 6 ёшида кўрмай қолган.

Ўшанда президентнинг матбуот котиби Галина Байтерек «Садир Жапаровнинг шахсий саҳифаси номаълум одамлар томонидан бузилганини», ҳамда давлат раҳбарининг охирги шарҳга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтган. Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси эса президентнинг шахсий саҳифасининг «хориждан» ҳужумга учраш факти бўйича текширувларни бошлаган, аммо натижасини билдирмаган.

Кийинчалик Садир Жапаров матбуот анжуманида унинг Фейсбук саҳифасига ўзи ва ёрдамчилари кира олишини айтган.