Сайловга бир мандатли округлардан жами 24 номзод қатнашишдан бош тортди

272

Парламент сайловига бир мандатли окуруглардан рўйхатга олинган 24 нафар номзод сайловга қатнашишдан бош тортди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси хабар қилди.

Қуйидаги номзодлар сайловда қатнашмайди:

  • Талас Калматов — 4-сон Кўкжар сайлов округидан;
  • Айнуру Алтибаева — 7-сон Ўш сайлов округидан;
  • Элнур Ақилбеков — 9-сон Қора-Сув сайлов округидан;
  • Эркинбек Чодуев — 10-сон Қуршоб сайлов округидан;
  • Санжар Ибраимов — 11-сон Олой сайлов округидан;
  • Жаманқул Галдибаев — 11-сон Олой сайлов округидан;
  • Абдисаит Каримбеков — 11-сон Олой сайлов округидан;
  • Бақит Бердалиев — 12-сон Ўзган сайлов округидан;
  • Аали Карашев — 12-сон Ўзган сайлов округидан;
  • Мақсатбек Мамбетқулов — 13-сон Москва сайлов округидан;
  • Асан Шакиров — 13-сон Сузоқ сайлов округидан;
  • Нурболот Мирзаҳмедов — 13-сон Сузоқ сайлов округидан;
  • Айбек Алибаев — 19-сон Тўқтўғул сайлов округидан;
  • Букунбай Жанибеков — 9-сон Қора-Сув сайлов округидан;
  • Бақит Қидиралиев — 21-сон Талас сайлов округидан;
  • Тўқтонали Нусубалиев — 21-сон Талас сайлов округидан;
  • Ахматжан Мамутов — 23-сон Москва сайлов округидан;
  • Эмил Чакибоев — 25-сон Оламедин сайлов округидан;
  • Канат Исаев — 31-сон Чуй-Кемин сайлов округидан;
  • Улан Карагулов — 31-сон Чуй-Кемин сайлов округидан;
  • Айнагул Самудинова — 32-сон Қўчқор сайлов округидан;
  • Азамат Мелисов — 32-сон Қўчқор сайлов округидан;
  • Акилсайра Жумабекова — 35-сон Оқ-Сув сайлов округидан;
  • Салиман Малдибаева — 36-сон Иссиқкўл сайлов округидан.

Дастлаб МСК 321 номзодни рўйхатга олган, энди эса уларнинг сони 297 кишини ташкил қилади.

Парламент сайлови 28-ноябрга белгиланган. Янги Конституцияга мувофиқ, сайлов аралаш тизим билан ўтади — 54 депутат партия рўйхати, 36 депутат бир мандатли округдан сайланади. Партиянинг номзодлари «очиқ рўйхат» билан сайланади.