Президент Садир Жапаров 16-ноябрда Коррупцияга қарши кураш бўйича ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилишида нутқ сўзлади. Унда давлат раҳбари коррупционерлар билан биргина ҳуқуқ-тартибот идоралари эмас, бошқа давлат органлари ходимлари, керак бўлса ҳар бир қирғизистонлик курашиши керак деб билдирди.
Жапаров давлатдаги коррупцияни ҳукуматга ҳамма ёрдам бергандагина енгиш мумкин бўлишини таъкидлади.
Коррупция ҳақида хабар берганларга мукофот бериш
Бундан ташқари, Жапаров йиғинда «коррупция ҳақида маълумот берган одамларга мукофот пули беришни тез орада киргизиш керак», — деб таъкидлади.
«Коррупция билан курашиш бўйича ишлаган жамоат ташкилотларининг ишини қўллаш мақсадида Молия вазирлигининг қошида махсус ихстисослаштирилган жамғарма тузилди. Шунингдек, коррупция ҳақидахабар қилган одамларга, шунингдек коррупция схемаларини ва давлатга келтирилган коррупцион зарарни аниқлаган ходимларга бу жамғармадан бир марталик пул мукофотлари ажратилиши керак», — деди президент.
Молия вазири Алмаз Бакетаевнинг айтишича, муассаса бу бўйича қонун лойиҳасининг устида ишламоқда. У ўрни тўлдирилган зарарнинг миқдоридан 10% мукофоти бериш тартиби кўриб чиқилганини маълум қилди. Бироқ Бакетаев коррупция факти бўйича маълумот берганларнинг мукофот ҳақи 1 млн сомдан ортмаслигини таъкидлади.
«Коррупцияга қарши фаолиятларнинг имтиёзли йўналишларига кўра, коррупцияга қарши курашиш бўйича тушунтириш ишларини ўтказиш, жамоатчиликда коррупцияга қарши муҳитни тузиш учун коррупцияга қарши иш олиб борган нотижорий жамоат ташкилотларига давлат қўллови, шунингдек молиялаш чораларини кўриб чиқиш зарур», — деди Жапаров.
Президент Садир Жапаров коррупция билан курашиш кераклигини доимо айтади. 21-октябрда маҳаллий ҳукумат идораларининг ва маҳаллий давлат маъмуриятларнинг етакчилари билан бўлган Кенгашмада Жапаров «орамизда коррупционерлар учун ўрин йўқ» деб билдирган.
Унда у коррупция билан курашиш давом этишини, чунки у барча давлат идораларини ва амалдорларни чирмаб олган деб таъкидлаган.