«Бошқа мамлакатларнинг ҳам ўзига хос қийинчиликлари бор» Қирғизистон электр энергияси импортини тўхтатди

Энергетика вазири Доскул Бекмурзаев 15-ноябрда «Азаттык» радиосининг эфирида Қирғизистонга электр энергиясини импорт қилиш вақтинча тўхтатилганини билдирди.

Видео: «Азаттык»

Қирғизистон Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистондан электр энергиясини олаётган эди. Аммо Бекмурзаевнинг айтишича, қўшни давлатларда ҳам электр энергиясининг инқирози пайдо бўлган.

«Қўшни давлатларимизнинг ҳам ўзига яраша муаммолари бор. Бугунги кунда импорт тўхтаб туради, биз ўзимизнинг генерация билан ишлаяпмиз. Чунки Ўзбекистонда импорт келувчи линияда чанг аралаш шамол сабаб авария бўлиб, иситиш станцияларида таъмир олиб борилмоқда. Бу нарсалар техник муаммолар, уни сиёсатга аралаштирмаслигимиз керак. Туркманистондан 1-августдан бошлаб электр энергиясини олаётгандик, авария бўлиб, ҳозирда тўхтаб турибди, бир-икки кунда қайта тикланади», — деди вазир.

Бекмурзаев Россиядан электр энергиясини олиш бўйича сўзлашувлар ҳам давом этаётганини қўшимча қилди.

Вазир бу йил электр энергиясини қўлланиш ўтган йилга қараганда 5-10%га кўпайганини ҳам таъкидлади.

Қирғизистон йирик энергетик кризис сабаб куз-қиш мавсумидан енгил чиқиш мақсадида қўшни давлатлардан электр энергиясини импортлай бошлаган.

Аммо яқин орада қўшни Ўзбекистонда, Тожикистонда ва Қозоғистонда электр ёриғи ўчирилаётгани маълум бўлган. Айримларида қисқа муддатга ўчирилса, бошқаларида чекловлар киргизилган.

Энергетика инқирози

Қирғизистоннинг энергетика тармоғи охирги йили энг кўламли энергетик инқирозга учради. Тўқтоғул сув омборида сув кам. Ҳукумат электр энергиясини қўшни давлатлардан сотиб олмоқда.

Бундан ташқари, мамлакатда электр энергиясини фойдаланишга бир қатор чекловлар киргизилган. Миллий энергохолдинг аҳолини электр энергиясини тежаб, уйларни иситиш учун газ ва кўмир фойдаланишга чақирган.

2021-йилнинг июнь ойидан бошлаб қирғизистонликлар «Шимолийэлектр» ва «Шарқийэлектр» ишхоналаридан электр энергиясини иситишга ҳамда «бошқа термик процесс»лардан фойдаланиш тақиқлангани ҳақидаги билдирувларни ола бошлашган.

Кузда ҳукумат электр энергиясини тежаш мақсадида кўчанинг чироқларини ёқишни тақиқилаган.