Новқатда содир бўлган йўл транспорт ҳалокатидан олти киши вафот этди. Ҳайдовчи қамоққа олинди

327
Сурат: ФҲВ

Олти кишининг ўлимига сабаб бўлган йўл ҳалокатида гумон қилинган ҳайдовчи Новқат туман судининг қарори билан 3-ноябрда 18 кунга қамоққа олинди. У Жалолобод шаҳридаги №53 тергов изоляторида ушлаб турилибди. Ўш вилоят суди эса 11-ноябрда бу қарорни кучида қолдирди.

Йўл ҳалокати 13-июнга ўтар кечаси қайд этилган. Унда Ўш — Боткен йўлининг Ўш вилоятининг Новқат тумани ҳудудида Honda Fit ва Daewoo Matiz русумидаги енгил автомобиллар тўқнашган.

Йўл ҳалокати оқибатида Matiz’нинг ҳайловчиси ва тўрт йўловчи воқеа бўлган ерда вафот этган — уларнинг орасида 5 ёшли бола ва янги туғилган чақалоқ ҳам бўлган.

Honda Fit машинасида бораётган тўрт йўловчи Новқат ҳудудий касалхонасининг жонлантириш бўлимига етказилган. Беморларнинг орасида 7 ва 3 ёшдаги болалар ҳам бўлишган. Кейинчалик йўловчилардан бири касалхонада вафот этган.

Новқат туман ички ишлар бошқармаси «Эҳтиётсизлик оқибатида одам ўлдириш» ва «Йўл ҳаракатининг ва автомототранспорт воситаларнинг эксплуатациялаш қоидаларини бузиш» моддалари билан судгача терговни бошлаган.

Жорий йилнинг 3-ноябрида милиция Honda Fit машинасининг 17 ёшдаги ҳайдовчисига жиноятда айблаанётгани ҳақида билдирув берилиб, қамоққа олинган.

Ички ишлар вазирлигининг маълумотига кўра, 2021-йилнинг тўққиз ойида 5 437 йўл ҳалокати қайд этилиб, унда 587 киши вафот этган. Ўтган йилга нисбатан авариялар 29,2%га кўпайган. Ундан жароҳат олганларнинг сони эса 31%га, вафот этганларнинг сони 15,3%га кўпайган.