Москва вилоятида қулаган кўприк. Қирғизистонликларга компенсация тўланди

332

Москванинг Ступино қишлоқдаги ишхонада қулаган кўприк бўйича иш қисқартирилди. У ерда ишлаган муҳожирларга, уларнинг аксарияти қирғизистонликлар, 50 минг рублдан компенсация тўланди. Бу ҳақда Россиянинг «Коммерсантъ» нашри ёзди.

Қулаган кўприк. Сурат: Россиянинг тергов комитети.

Кўприкнинг қулаши

2020-йилнинг 27-сентябрида Москванинг Ступино қишлоғида жойлашган «ФМ Лоджистик Сидорово» ишхонасида темир кўприк қулаб, 51 киши жабрланган, уларнинг 49 нафари қирғизистонлик бўлган.

Кўприк оғирликни кўтара олмай қулаган — бу вақтда кўприкнинг устида 160 киши бўлган: кечки навбат ишини топшириб, кундузгилар ишга киришаётган бўлган. Кўприк 4 метр баландликда ўрнатилган, қутқарув ишларига эса Россиянинг ФҲВи вертолёт фойдаланган.

Жабрланган тўрт киши оғир аҳволда яқин шаҳарлардаги касалхоналарга вертолёт билан етказилган.

Собиқ премьер-министр Кубатбек Боронов Қирғизистоннинг Россиядаги элчиси Аликбек Жекшенкуловга қирғизистонликларга тегишли тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда уларни касалхонага ётқизиш масаласини шахсий назоратга олиш топшириғини берган.

Мазкур факт бўйича Россиянинг тергов қўмитаси «Меҳнатни ҳимоя қилиш талабларини бузиб, масъулиятсизлик билан инсонларнинг соғлиғига оғир даражада зарар етказиш» моддаси бўйича жиноят ишини қўзғаган. Унда тергов қўмитасининг етакчиси Александр Бастиркин Ступинога криминалистларни жўнатган. Бундан ташқари, воқеани «тўлақонли ва ҳар томонлама» тергов қилиш учун ишни Қўмитанинг марказий аппаратининг терговчилари олиб бориши айтилган.

Суд қарори

«Коммерсантъ» нашри билдиришича, суриштирув асносида кўприк 2008-йили ўрнатилгани аниқланган. Уни қўлланиш ва хавфсизлигини таъминлаш ишини «ФМ Лоджистик Восток»нинг техник хизмати етакчиси Роман Дубовицкий назорат қилиши керак эди. У айбини тан олмаган, суд эса унга ишни ўрганиш вақтида жиноят ишида у ёки бу лавозимдаги шахслар билан алоқани тақиқлаб, ундан ташқари, «ФМ Лоджистик Восток» ишхонасининг омборларидан 100 метр узоқликда юриш шарти қўйилган.

«Оқибатда иш “ФМ Лоджистик Восток” билан жабрланувчиларнинг ярашиши билан тугаган. Жабрланганларга 50 минг рублдан компенсация тўланган», — деб ёзади «Коммерсантъ».

Нашрнинг маълумоти бўйича, жабрланганлар суддан Дубовицкийга қарши ишни «Меҳнатни ҳимоя қилиш талабларини бузиш» моддасига квалификация қилишини илтимос қилишган. Бу модда бўйича теххизматнинг етакчиси айбини тан олиб, суд унга қарши жиноят ишини қисқартирган.