МХДҚ: Тожикистонда қўлга олинган қирғиз фуқаросини қайтариш ҳаракати олиб борилмоқда

398

Қирғизистон ҳукумати Тожикистоннинг чегара ходимлари 21-октябрда ушлаб кетган қирғизистонлик фуқарони қайтариб олиш бўйича иш олиб бораётганини Давлат чегара хизматининг матбуот хизмати 11-ноябрда хабар қилди.

Чегара хизмати хабар қилишича, 24 ёшдаги Айдарбек Хайдаров давлат чегарасини ноқонуний кечиб ўтишда айбланмоқда. У отаси яшаган Тожикистоннинг Пахтакор туманининг ҳудудидан қўлга олинган.

«Хайдаровни ватанига қайтариш бўйича Қирғизистоннинг ва Тожикистоннинг чегара вакиллари ўртасида икки марта сўзлашув бўлиб ўтган. Бундан ташқари, икки давлатнинг Боткен ва Соғдий вилоятларининг етакчилари ҳам учрашган», — деб билдиришди хизматдан.

Хайдаровни юртига қайтариш масаласи МХДҚнинг назоратида турибди. Чегара хизматидан «қирғизистонликни уйига қайтариш учун барча ҳаракатлар кўрилмоқда»  деб таъкидлашди.

Боткен вилоятидаги қуролли жанжалдан кейин, жорий йилнинг майидан бери қирғиз томоннинг ташаббуси билан қирғиз-тожик чегарасидаги ҳаракат вақтинча тўхтатилган. Унда қирғиз ҳукумати чекловлар «муаммоли масалалар ҳал бўлгунга қадар» кучида қолади деб билдиришган.

Ҳозирча Қирғизистонга маҳаллий университетларда ўқиган тожик талабаларигина кира олади.