Маданият вазирлиги: Фейклар тўғрисидаги қонуннинг низоми тайёр, аммо ҳозирча қабул қилингани йўқ

370

Президент Садир Жапаров ёзда қўл қўйган «Ноаниқ (ёлғон) маълумотдан ҳимоя ҳақида» баҳсли қонуннинг ишини таъминловчи низом тайёр бўлди.

Маданият вазирлигига қарашли Оммавий коммуникациялар департаментининг етакчиси Салкин Сарногоеванинг айтишича, қонун ишлай бошлаши учун «қонун акти»гина керак. Бундай ҳужжат бор, аммо аслида уни ишлаб чиқишга медиажамоатчиликдан кимдир бири қатнашганми-йўқми номаъулм.

«Низом ишлаб чиқилди, аммо қабул қилингани йўқ. Мен низомнинг лойиҳасини кўрганман, унда бари аниқ ва тушунарли. Бу ОАВ вакилларига ва ОАВларнинг ўзига таъсир этмайди деб, албатта, биз ҳам қўрқиб турибмиз. Аммо қонунда қўлланувчи деб аниқ ёзилган, шу сабабдан қонун ОАВнинг фаолиятини қандайдир бир йўл билан чекламайди деб умид қиламиз», — деб тушунтирди у ҳар йили ўтувчи медиаконференцияда.

Лекин маълуомтнинг аниқ эканини қайси ваколат органи текшириб, аниқлаб чиқишини айтгани йўқ. Баҳсли қонун лойиҳасининг биринчи версиясида у орган маданият вазирлиги бўлиши айтилган. Аммо вазирлик ресурси чекланган эканини билдирган. Ҳозирда эса Жапаров қўл қўйган таҳрирга кўра, бу минкаб аниқлайдиган қайсидир бир «ваколатли орган».