«Бойлар билан қуда бўлишни истаганлар кўп». Номзод Шаршенбеков «қизига» куёв қидирмоқда

380

10 ноябрда Қирғизистоннинг бир қатор ОАВларида депутатликка номзод Шаршенбек Абдикеримов тўнғич қизига куёв излаб кастинг эълон қилингани ҳақида маълумот чиқди.

Маълуомтда, кастинг 19 ноябрь куни Норин вилоятининг Ат-Баши туманида ўтади деб айтилади.

«Қирғизистоннинг бой адамларидан бири билан қуда-анда бўлишини истаганларнинг сони жуда кўп, уларнинг қаторида қўшни давлатларнинг йигитлари ҳам бор деб билдиришди штабдан», — деб айтилади ОАВларнинг маълумотида.

Мазкур мақола ОАВларда ташвиқот материали қатори эълон қилиниб, номзоднинг сайлов фондидан тўланган.

«Акипресс» сайтидан скриншот.

МСКнинг назорат-текширув гуруҳи «Клооп»нинг журналистига ташвиқот материалини текшириб, унинг тафсилотини кейин тушунтириб беришни ваъда қилди.

«Акипресс» нашри ташвиқот материалини эълон қилган вақтда қизнинг суратларини ҳам чиқарган. Очиқ манбалардан мазкур қиз Миллий олимпиада қўмитасининг менежери Жибек Молдоева эканини кўриш мумкин. Бундан ташқари Адлия вазирлигидаги маълумот бўйича, Молдоева «ССК 9х19» спорт ўқ отар клубининг эгаси.

Компания асосчиларининг сафида Искендер Абдикеримов ҳам бор. У номзоднинг ўғли бўлиши мумкин. Шунингдек, Молдоеванинг исми «Евросиё лицей-мактаби» ўқув тарбия мажмуаси нотижорий таълим маҳкамасининг асосчилари рўйхатида юради.

2020-йилнинг октябридаги парламент сайловига Молдоева «Кыргызстан» партияси билан борган. У партиянинг рўйхатида 36чи бўлган эди.

Жибек Молдоева Абдикеримовнинг ростдан ҳам қизи эканини тасдиқлаш имкони бўлгани йўқ. Чунки «Азаттык»нинг маълумоти бўйича Жибек Абдикеримовни рафиқасининг опасини қизи.

Шаршенбек Абдикеримов ким?

Абдикеримов — «Кыргызстан» парламент фракциясининг амалдаги депутати. Шунингдек, Абдикеримов Қирғизистоннинг миллий олимпиада қўмитасини бошқаради. Келаётган сайловга у Норин бир мандатли окуругидан номзод қатори қатнашмоқда.

Бундан ташқари Абдикеримов «Аю Холдинг» қарамоғидаги ароқ ишлаб чиқарувчи «Аю» заводининг асосчиси бўлиб ҳисобланади.

Унга уйлар, бинолар ва ер участкалари тегишли экани маълум. Даромадлар бўйича декларацияга кўра, собиқ депутат 2014-йили ер участкасини сотишдан 110 млн. сом ва автомобил сотишдан 2 млн. сом маблағ топган.