Бишкекда 10-ноябрда Гиёҳванд моддаларни ноқонуний айланишига қарши курашиш хизматининг аввал бошқарган одамларга бағишланган стендни очишга бағишланган тантанали тадбир ўтди. Бу ҳақда вазирликнинг матбуот хизмати билдирди.
Хизматни аввал бошқарганларнинг портретининг орасида 2000-2001-йиллари ИИВнинг гиёҳванд модда бизнесига қарши курашиш бўйича бошқармасини етаклаган Жаниш Бакиевнинг ҳам портрети бор.

Стенднинг очилишига ИИВ етакчисининг ўринбосари Нурбек Абдиев, ГНАҚКХнинг фахрийлари ва собиқ ички ишлар вазири Зарилбек Рисалиев қатнашди.
«Хизматнинг [ГНАҚКХнинг] етакчиси Уланбек Султанов фахрийларнинг ИИВнинг гиёҳвандларни ноқонуний айланишига қарши курашиш хизматининг асосланишига ва ривожланишига қўшган катта ҳиссаларнинг, шунингдек стендни очиш уларга ҳурмат кўрсатиш эканини таъкидлади», — деб атйилади ИИВнинг матбуот хизматининг маълумотида.

Вазирлик тадбирда фахрийлар, ГНАҚКХ ходимларининг турмуш ўртоқлари мукофотланиб, у «самимий ва дўстлик муҳитида ўтганини» қўшимча қилишди.
Жаниш Бакиев дегани ким?
Жаниш Бакиев — Қирғизистоннинг иккинчи қочқин президенти Қурманбек Бакиевнинг укаси. У ўлкани акаси бошқариб турганда Давлат назорат хизматини бошқарган.
Суд 2013 йили 2010-йилдаги апрель революциясида қулатилган президент Қурманбек Бакиевни сиртдан 24 йилга озодликдан маҳрум қилган, укаси Жаниш Бакиев эса умбрбод озодликдан маҳрум қилинган.
Улар президент аппаратининг собиқ етакчиси Медет Садиркуловнинг ўлимига алоқаси бор деб айблашган. Суд Жаниш Бакиевни одам ўлдириш, қийноқ, одам ўғирлаш, УЖГ тузиш ҳамда ўлган одамнинг жасадини хақорат қилиш бўйича айбдор деб топган.
Суд оғир ва ўта оғир жиноят қилгани учун Жаниш Бакиевни «генерал-лейтенант» ҳарбий мақомидан ажратган.